ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНГОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ангор туманидаги мавжуд айрим географик объектларни номларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора тадбирлари ҳақида» ги 295-сон қарори, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспетиза комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли экспертиза хулосасига кўра, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари Ж.Бахрамовнинг тумандаги айрим Географик объектларни номларини тасдиқлаш тўғрисидаги доимий комиссияга берган ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспетиза комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли экспертиза хулосаси маъқуллансин.
3. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Экспетиза комиссиясининг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли йиғилиш баёни ҳамда Республика экспертиза комиссияснбинг 2025 йил 11 июндаги 05-19-9481-сонли экспертиза хулосасига асосан тумандаги жами 96 та географик объектларини номлаш ва қайта номлаш бўйича берилган экспертиза хулосаси Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ги Қонунининг 4-моддасига асосан, қонун ҳужжатларига мувофиқ деб ҳисобланганлиги инобатга олинсин ҳамда туман бўйича жами 96 та географик объектларнинг номлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Туманда географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича мавжуд 96 та географик объектларнинг номлари Республика Кадастр агентлиги экспертиза комиссияси томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилганлиги инобатга олиниб, ушбу 96 та географик объектларниниг рўйхати халқ депутатлари туман Кенгаши қарори асосида Республика Кадастр агентлигининг давлат реестри электрон базасига киритиш мақсадида вилоят ҳудудий комиссиясига тақдим этилсин.
6. Мазкур сессия қарори ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Қўзимуратов) зиммасига юклатилсин.
7. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси МАРДОНОВ ҚОСИМ ЭСОНОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Ангор тумани,
2025 йил 29 июль,
VII-12-92-8-109-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.