ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КОГОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Когон туманидаги географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш тўғрисида
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 15 апрелдаги 05-19-5877-сонли хулосаси ҳамда Когон туман ҳокимининг 2025 йилнинг 24 июль кунидаги 01-1706-сонли хати инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 15 апрелдаги 05-19-5877-сонли географик объектларга ном бериш тўғрисидаги таклифларига асосан Когон туман ҳокимининг 2025 йилнинг 24 июль кунидаги 01-1706-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси Когонтумани филиали томонидан аниқланган ҳамда Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 15 апрелдаги 05-19-5877-сонли хулосасига асосан Когон туман ҳокимининг 2025 йилнинг 24 июль кунидаги 01-1706-сонли хати қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган Когон туманидаги 29 та географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (Ю. Сирочев), Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Когон тумани филиали (Ҳ.Бақоев)га масъул ташкилотлар билан биргаликда янги ва қайта номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш ҳамда ҳисоботларга тегишлиўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари (М. Шамсиев), Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ў. Сувонов)ларга тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни бир ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Когонтуман Кенгашининг Таълим, сўғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси С.Шарипова зиммасига юклатилсин
Кенгаш раиси ҚАЗОҚОВ ОТАБЕК НОДИРОВИЧ
Бухоро вилояти, Когон тумани,
2025 йил 28 июль,
VII-10-71-2-36-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.