ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига асосан тумандаги 7 та маҳалланинг чегаралари аниқ белгиланган ҳудуддаги кўчаларни тоифалар (кўча, шоҳ кўча, тор кўча, берк кўча)га ажратиш ва номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 2012 йил 16 октябрдаги 295-сонли қарори талабларидан келиб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раёсати мажлисинининг 117-сонли баёни қарори ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар режаси асосида тумандаги 7 та маҳалланинг чегаралари аниқ белгиланган ҳудуддаги кўчаларни тоифаларга (кўча, шоҳ кўча, тор кўча, берк кўча) ажратиш юзасидан давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси Қоровулбозор тумани филиали томонидан аниқланган номсиз кўчаларга ном бериш бўйича таклифларни Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи Бухоро вилояти комиссияси ҳамда географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2025 йил 6 мартдаги 05-19-3567-сонли хулосасини кўриб чиқиб, ва «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011-й, 41-сон, 448-моддаси, 2011-й, 303-сон, 10-моддаси)га асосланиб, халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги Эксперт комиссиясининг 2025 йил 6 мартдаги 05-19-3567-сонли географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.
2. Кадастр агентлиги Бухоро вилояти бошқармаси Қоровулбозор тумани филиали томонидан аниқланган номсиз кўчалар иловага мувофиқ номлансин.
3. Илованинг 4 бандидаги «Бўстон» маҳалласи сўзи «Бўзачи» маҳалласи деб ўқилсин.
4. Маҳаллалар уюшмаси туман бўлими (Ғ.Қуватов), туман статистика бўлими (Ф.Жумаев), Кадастрлар палатаси Қоровулбозор тумани филиали (Р.Боқиев)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
5. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Қоровулбозор тумани Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (Г.Насирова) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси Ў. ҲАМРОЕВ
Бухоро вилояти, Қоравулбозор тумани,
2025 йил 26 июль,
VII-15-81-2-38-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.