ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 2025 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директорининг ҳисоботи ҳақида»ги VII-9-68-8-120-K/25-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. «Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 2025 йил 21 майдаги VII-9-68-8-120-K/25-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги таклифи мақуллансин.
2. Халқ депутатлар туман Кенгашининг 2025 йил 21 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директорининг ҳисоботи ҳақида»ги VII-9-68-8-120-K/25-сонли қарорининг 2-бандида келтирилган «2024 йил» сўзи «2025 йил» деб ҳамда қарор иловасининг хат бошисидаги «Шўрчи туманидаги Сув етказиб бериш хизмати ДМ томонидан сув истеъмолчиларига 2024-2025 йиллар носуғориш даври учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги» сўзи «Шўрчи туманидаги Сув етказиб бериш хизмати ДМ томонидан сув истеъмолчиларига 2025 йил суғориш даври учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги» деб ўқилсин.
3. Халқ депутатлари туман Кенгашининг 2025 йил 21 майдаги VII-9-68-8-120-K/25-сонли қарорининг қолган қисмлари ўзгартиришсиз қолдирилсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (А.Қудратов) зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Сессия раиси МАМАШУКУРОВ ОЛИМЖОН КАЮМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 24 июль,
VII-10-101-8-120-K/25-сон