ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ШЎРЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директорининг ҳисоботи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 21- ва 24-моддаларига мувофиқ ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати»давлат муассасаси директорининг ҳисоботи тингланиб, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5-сонли қарорининг 7-бандига асосан туманда вегетация даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқлаш тўғрисида туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори О.Исмоиловнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туман бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун сув истеъмолчиларига ўрнатиладиган чекланган сув миқдори (лимит) иловаларга асосан тасдиқлансин.
3.Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори (О.Исмоилов)га:
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
аҳолининг томорқа ерларини вегетация даврида тўлиқ сув билан таъминлаш ва сув лимитларини белгилашда сув билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олиш чораларини кўриш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Н.Шоева), «Тафсилот» газетаси муҳаррири (Б.Элмуродова) ушбу қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (А.Қудратов) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАМАШУКУРОВ ОЛИМЖОН КАЮМОВИЧ
Сурхондарё вилояти, Шўрчи тумани,
2025 йил 21 май,
VII-9-68-8-120-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.