ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КАРМАНА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Кармана туманидаги географик объектларга ном бериш, кўчаларни тоифаларга ажратиш ва қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 03/08-3820-сонли ҳамда 2025 йил 9 июндаги 03/08-6218-сон хатлари билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси,шунингдек,мазкуркомиссиянинг2025 йил 11 апрелдаги 05-19-178-сонли ҳамда 2025 йил 5 июндаги 05-19-9123-сонли эксперт хулосаларини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-, 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари Кармана тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 14 апрелдаги 03/08-3820-сонли ҳамда 2025 йил 9 июндаги 03/08-6218-сон хатлари билан юборилган Географик объектларга ном бериш ва ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш коммисиясининг эксперт хулосаси, шунингдек, мазкур Комиссиянинг 2025 йил 11 апрелдаги 05-19-178-сонли ҳамда 2025 йил 5 июндаги 05-19-9123-сонли эксперт хулосалари маъқуллансин.
2. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35-сон баёни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Кармана туман ҳокимлиги, Давлат кадастрлари палатаси Кармана туман филиали, маҳалла бўлими масъуллари билан биргаликда ташкил этилган хатловлар натижасида тумандаги мавжуд барча тоифадаги номланмага кўчалар 1858 та кўча (асосий кўчалар – 354 та, тор кўчалар – 745 та, берк кўчалар – 759 та) эканлиги инобатга олинсин.
3. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссиясига, номувофиқ деб хулоса берилган 182 та географик объект номини қонун ҳужжатлари талаблари асосида қайта ўрганиши тавсия этилсин.
4. Кармана туманидаги 1858 та тоифаларга ажратилган, номланган ва қайта номланган кўчалар рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Кадастрлар палатаси Кармана туман филиали (С.Алиқулов) 15 (ўн беш) кун муддатда халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектларининг номларини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
6. Кармана туман камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Ж.Отамуродов), туман статистика бўлими (А.Жўраев), Кадастрлар палатаси Кармана туман филиали (С.Алиқулов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш топширилсин.
7. Кармана туман ички ишлар бўлими (А.Икромов) янги ном берилган ва номлари ўзгартирилган ҳудудларда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Кармана туман бўлими (С.Бахронов) бир ой муддатда ҳудудларда номлари ўзгарган географик обектларнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
9. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (Ж.Мусаев), «Кармана овози» газета таҳририяти (А.Жўраев)га, мазкур қарор расман эълон қилингандан сўнг, «Кармана овози» газетасида ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Кармана туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ф.Жумаева) зиммасига юклансин.
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси АДИЗОВ ВАЛИЖОН ЮСУПОВИЧ
Навоий вилояти, Кармана тумани,
2025 йил 24 июль,
VII-10-82-5-71-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.