23.07.2025 йилдаги VII-15-72-2-0-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БУХОРО ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда қабул қилиш ва сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифларини тартибга солиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 6 , 24-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 сентябрдаги «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4845-сон қарори 4-банди, 2024 йил 4 январдаги «Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5-сонли Фармони, вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 23 майдаги 3/1216-01-03-сонли хати, вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 5 майдаги (03/07-32/111, 03/07-32/112, 03/07-38/530, 03/07-38/531-сонли) хулосалари, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлигининг 2025 йил 8 майдаги 03-/901-сонли хатига асосан ҳамда ҳудудларнинг экологик ва санитария ҳолатини янада яхшилаш мақсадида халқ депутатлари вилоят Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мирзарахимовнинг Бухоро вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш ҳамда қабул қилиш ва сақлаш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари юзасидан тақдимоти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ҳамда вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг вилоят ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари юзасидан берилган таклифлари инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бухоро вилояти ҳудудида маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари миқдори иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги «Чиқинди полигонларини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ҳудудий полигонларда маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш бўйича тўловлар қуйидаги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 метр куб маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш хизмати учун 17 900 (ўн етти минг тўққиз юз ) сўм (ҚҚС билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 тонна маиший чиқиндиларни қабул қилиш ва сақлаш хизмати учун 40 300 (қирқ минг уч юз) сўм (ҚҚС билан бирга) миқдорда белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси (Ж.Носиров), вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси (А.Тўхтаев) шаҳар ва туман ҳокимликлари билан биргаликда экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш чораларини кўриб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш Агентлигининг вилоят бошқармаси (А.Мирзарахимов) туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда тегишли ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда ҳудудлар, бинолар ва иншоотлар нинг қаттиқ маиший чиқиндилар билан ифлосланишининг олдини олиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг талабларини ўрганиб чиқиб, қўшимча қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган махсус чиқинди қутилари жойлаштирилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматлари учун аҳоли томонидан мажбурий тўловларни тўлаш ва ҳисобини юритиш ишларини ягона электрон тизим орқали амалга оширилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги «2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПҚ-4291-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пешку тумани «Ўғлон» МФЙ ҳудудидаги чиқинди полигони ўрнига қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта юклаш станцияси ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг 2023 йил 14 декабрдаги VI-88-95-2-0-К/23-сонли қарори ҳамда Бухоро вилоят ҳокимининг 2024 йил 6 февралдаги 62-2-0-Қ/24-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор «Бухоронома» ва «Бухарский вестник» газеталарида эълон қилинсин ҳамда вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор 2025 йил 1 августдан эътиборан кучга кириши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси АШУРОВ ЖАМОЛ РАЖАББОЕВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро вилояти, Бухоро ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-15-72-2-0-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.