ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ КОСОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги «Ҳудудларда кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2025 йил 11 июлдаги 357-4-0-Қ/25-сонли қарори ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги «Ҳудудларда кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2025 йил 11 июлдаги 357-4-0-Қ/25-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига асосан қарор қиламан:
1.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 июлдаги «Ҳудудларда кооперациялар ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 414-сон қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2025 йил 11 июлдаги 357-4-0-Қ/25-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
1. 2.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:
1-бандига кўра, АТ «Халқ банки», «Микрокредитбанк» АТБ, «Туронбанк» АТБ ва «Алоқабанк» АТБ нинг (кейинги ўринларда тижорат банклари) 2025 йилда камида 30 та туманда етакчи тадбиркорлик субъектларига деҳқон хўжаликлари ер майдонлари ҳамда аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини (балиқчилик, қуёнчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик йўналишлари) кооперация асосида ишлаб чиқариш (етиштириш), маҳсулотларни харид қилиш учун ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ 500 миллиард сўм кредит ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2-бандига кўра, қуйидагилар маҳаллаларда кооперация тизимини ташкил этиш орқали аҳолининг даромад олиш манбаларини кўпайтириш ва ишсизликни бартараф этишнинг устувор йўналишлари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
маҳаллаларнинг ихтисослашув йўналишларини кенгайтиришга доир янги лойиҳаларни амалга ошириши;
аҳолининг доимий даромад олиш манбаларини янада кўпайтириш, ўзини ўзи банд қилиб ишлашини кенгайтириш чораларини кўриши;
маҳаллаларда тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган ташаббускорларни бизнес асосларига ўргатиши;
аҳоли томорқа ва деҳқон хўжаликларига қарашли ерлардан самарали фойдаланиш, даромадлилигини янада ошириш, маҳсулот ишлаб чиқариш учун зарур асбоб-ускуна ва хомашё билан имтиёзли кредитлар асосида таъминлаш, шунингдек, ишлаб чиқарилган (етиштирилган) маҳсулотларни сотишга кўмаклашиш жараёнларини ташкил этиш учун кооперация асосида тадбиркорлик субъектларини бириктириши;
тадбиркорлик лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш ва фаолиятни мониторинг қилиб бориш, етиштириладиган маҳсулотнинг (кўрсатиладиган хизматнинг) бозорини топишда ёрдам бериши маълумот учун қабул қилинсин.
Белгиланганлиги бўйича:
а) кооперация фаолиятида маҳаллалар ихтисослашувига мос бўлган, хонадонларни кооперация асосида юқори даражада қамраб оладиган, тегишли маҳаллаларда ўз бизнесини ривожлантириш дастурига эга бўлган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари иштирок этиши;
б) кооперация асосида аҳолининг даромад олиш манбаини ошириш учун кооперация ташкил этадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига банк кредитлари учун фоиз харажатлари бир қисмининг қоплаб берилиши назарда тутилиши. Бунда "Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси ҳисобидан Ўзбекистан Республикаси Марказий банки асосий ставкасидан 4 фоизли пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 миллиард сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича ҳудуд тоифасидан келиб чиқиб, асосий ставканинг 40 фоизигача миқдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга «1+2» тамойили асосида компенсация тақдим этилиши;
в) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектига ишсиз ёки даромад олиш манбаини кўпайтириш истагида бўлган фуқаролар билан тузилган кооперация шартномалари бў йича қуйидагича миқдорларда кредит ажратилиши:
30 тагача шартнома тузадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига 1 миллиард сўмгача;
30 тадан 100 тагача шартнома тузадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига 3 миллиард сўмгача;
101 тадан ортиқ шартнома тузадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига 5 миллиард сўмгача.
Бунда бир нафар фуқаро билан битта кооперация шартномаси тузилиши ҳамда ишсиз фуқаролар белгиланган тартибда тадбиркорлик субъекти, деҳқон хўжалиги ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлиши лозимлиги;
г) кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига:
«Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти томонидан кредит суммасининг 50 фоизи миқдоригача умумий тартиб асосида кафиллик берилиши; кооперация асосида ишлаётган фуқаро томонидан ишлаб чиқарилаётган (етиштирилаётган) маҳсулотларни сотиб олиш ёки шартномага асосан фуқарога ойлик иш ҳақи тўлаш шарти белгиланиши инобатга олинсин ва ижрога қаратилгани маълумот учун қабул қилинсин.
3.Туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи (Ҳ.Назаров), туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи (Ш.Авазов), тумандаги барча тижорат банклари билан биргаликда, маҳаллалардаги аҳолининг турмуш шароити, хоҳиш-истаги ва имкониятларини ўргансин.
4.Бунда ҳар бир маҳаллада аҳолининг шаклланган меҳнат кўникмасидан келиб чиқиб, самарали ҳисобланган паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик, асаларичилик ва қуёнчилик каби йўналишларга алоҳида эътибор қаратсин;
маҳаллалардаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларни кооперация ташкил этадиган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари билан боғлаш орқали ўз бизнесини йўлга қўйишига кўмаклашиш чораларини кўрсин;
туманда кооперация ташкил этган кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларига аҳолидан сотиб олинган маҳсулотлар қулай нархларда ҳамда қисқа фурсатда сотилишига кўмаклашиш мақсадида туман марказий бозори ҳудудидан жой ажратилишини таъминласин.
5.Туман солиқ инспекцияси бошлиғи (А.Юсупов) Ўзбекистон савдо- саноат палатаси туман бўлими бошлиғи (В.Исмоилов) биргаликда кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектларининг кооперация асосида фаолият юритиши бўйича доимий мониторинг олиб борсин ҳамда аниқланган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.
6.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳ.Назаров) зиммасига юклатилсин.
Косон туман ҳокими А. БОЙКАРАЭВ
Қашқадарё вилояти, Косон тумани,
2025 йил 18 июль,
204-4-60-Q/25-сон