ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ РИШТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Риштон туманидаги 1 та маҳалла фуқаролар йиғини номини ўзбек тилида ёзилиши қоидалари асосида нормаллаштириб, давлат реестрига киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295-сонли қарори ҳамда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича республика комиссияси мажлисининг 2024 йил 10 майдаги 35-сонли баёнида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 29 апрелдаги 03/08-4491-сон хати иловаси билан тасдиқланган Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Риштон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 29 апрелдаги 03/08-4491-сонхати иловаси билан тасдиқланган Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги давлат экспертизаси хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда номи ўзгараётган ҳамда тасдиқланаётган маҳалла рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман Статистика бўлими (Ў.Тешабоев), туман Қурилиш бўлими (Р.Иброҳимов) туман ҳокимлиги билан биргаликда номи ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғинини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон база шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
4. Туман Ички ишлар бўлими (Ш.Мавлонов) номи ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортларига, мазкур ҳудуд акс эттирилган йўл белгиларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
5. Туман Қурилиш бўлими (Р.Иброҳимов) номи ўзгартирилган маҳалла фуқаролар йиғинининг янги номи ёзилган кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни замонавий дизайн асосида босқичма–босқич ўрнатилишини таъминласин.
6.Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Дехқонов)га ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишларни туман ҳокимлигининг веб сайтида ва «Риштон хақиқати» газетасида, шунингдек расмий интернет-каналлар ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириш тавсия этилсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, мадиният ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси райиси, Ўзбекистон маҳаллалар уюшмаси туман бўлими бошлиғи (Х.Хожихонов) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ХОЛИКОВ БАХОДИР РАХМАТУЛЛАЕВИЧ
Фарғона вилояти, Риштон тумани,
2025 йил 18 июль,
VII-11-54-11-158-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.