ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Олот туманидаги географик объектлар (кўча, тор кўча, берк кўча)ни номлаш тўғрисида
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 5 майдаги 05-19-7119-сонли йиғилиш баёни ҳамда хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 10-моддаси ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 5 майдаги 05-19-7119-сонли йиғилиш баёни ҳамда 05-19-7119-сонли географик объектларга ном бериш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақидаги хулосаси маъқуллансин.
2. Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси Олот тумани филиали томонидан аниқланган ҳамда Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 5 майдаги 05-19-7119-сонли хулосасига асосан қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилган Олот туманидаги 4 та географик объект (кўча, тор кўча, берк кўча)ларнинг номлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман статистика бўлими (Н.Жумаев), Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилоят бошқармаси Олот тумани филиали (Ф.Очилов)га масъул ташкилотлар билан биргаликда янги ва қайта номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш ҳамда ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Олот туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ж.Аллаков, Ўзбекистон Маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (В.Джураев)ларга тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни бир ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатилишини таъминлаш вазифаси топширилсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Олот туман Кенгашининг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси М.Пўлатов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси НЕМАТОВА НАРГИЗА ИСАМИДДИНОВНА
Бухоро вилояти, Олот тумани,
2025 йил 16 июль,
VII-11-63-2-31-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.