ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Қўшработ тумандаги Тегирмоновул ҳамда Булоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари бирлаштирилганлиги ва унга янги ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303 сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295-сонли «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиб, тегишли масъулларнинг билдирган фикрларини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессияси қарор қилади:
1. Географик объектларга ном бериш масалаларини мувофиқлаштирувчи туман комиссияси томонидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, комиссия раиси ўринбосари Х.Паримовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги Тегирмоновул ҳамда Булоқ маҳалла фуқаролар йиғинлари бирлаштирилганлиги ва номи янгидан ўзгартирилиши юзасидан берилган таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва янгидан номлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб бермайдиган маҳалла фуқаролар йиғинлари янгидан ном бериш бўйича таклифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимлиги бош мутахассиси (Х.Паримов) Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясига ушбу йиғилиш баёни иловага мувофиқ тасдиқланган, тумандаги мавжуд маҳаллалар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига мувофиқ жой номларини қонун талабларидан келиб чиқиб, қайта номлаш бўйича таклифлар ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда вилоят комиссиясига тақдим этсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Т.Жахонов), «Истиқбол сари» газетаси бош муҳаррири (Х.Мамарасулов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Қаххаров), туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ШАКАРБОЕВ ДИЛШОД ДАВРОНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани,
2025 йил 16 июль,
VII-13-54-7-97-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.