16.07.2025 йилдаги VII-13-59-7-97-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ

Қўшработ тумани бўйича 2025 йил суғориш ва вигитация даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарорига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 82-сонли Қарорига, Қўшработ тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори З.Хатамовнинг 2025 йил 26 мартдаги 16-сонли хатига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн учинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори З.Хатамовнинг Қўшработ тумани бўйича 2025 йил суғориш ва вигитация даври учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қўшработ тумани бўйича 2025 йил суғориш ва вигитация даври учун сув олиш лимитлари иловаларга асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (О.Рахмонов), туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (З.Хатамов) ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- туманга сув етказиб бериш бўйича ишлаб чиқилган лимитларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли Қарори талаби асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- қарор мазмун-моҳиятини массивлар ҳамда улар таркибидаги фермер ва деҳқон хўжаликлари, МЧЖ, корхона ва ташкилотларга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- иловаларда кўрсатилган лимитларни ўз вақтида ва сифатли ҳолатда етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- қарордан келиб чиқадиган бошқа вазифаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда Халқ депутатлари туман Кенгашига ахборот киритиш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Т.Жахонов), «Истиқбол сари» газетаси муҳаррири (Х.Мамарасулов) мазкур қарор ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Қўшработ туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Қаххаров) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ШАКАРБОЕВ ДИЛШОД ДАВРОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-13-59-7-97-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.