16.07.2025 йилдаги VII-16-86-10-135-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕКОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Бекобод туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 28 майдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6-, 24-моддаларигаасосан халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С.Суванованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 28 майдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 152 та кўча номлари рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Бекобод тумани Давлат солиқ инспекцияси, туман статистика бўлими, Давлат хизматлари маркази, иқтисодиёт ва молия бўлими, туман ички ишлар бўлими, Давлат Кадастрлари палатаси туман филиали, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
- ушбу қарор билан номланган 152 та кўча номини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Бекобод тумани филиали (С.Обидов) ва туман Давлат хизматлари маркази (У.Мирзаев )га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
-«Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295-сонли ҳамда 2018 йил 14 декабрдаги «Кўчмас мулк объектлари манзиллари ягона реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 1010-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан кўчалар номи ўзгартирилиши муносабати билан аҳолидан белгиланган тартибда давлат божи ундирмаслик чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5.Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Хаққулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бекобод тумани бўлими (Қ.Бобожонов), Ободонлаштириш бошқармаси (лавозимига кўра)га 1 ой муддатда ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма босқич ўрнатиш, алмаштириш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси (С.Суванова)га тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ички ишлар бўлими (С.С.Эргашходжаев) фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчалар, маҳаллаларнинг номлари қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда географик объект номларини тўғри ёзилишини доимий назоратга олсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7.Мазкур қарор «Янги Бекобод» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8.Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С.Суванова географик объектларга ном берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйиса доимий комиссия»си (Г.Рисқулова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси МЎМИНОВА ЁҚУТХОН ЭРГАШЕВНА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти, Бекобод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 16 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-86-10-135-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.