ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ КИТОБ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Китоб туманидаги номсиз кўчаларнинг давлат экспертизаси томонидан тасдиқланган номлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг 2025 йил 1 апрелдаги 05-19-5013-сонли йиғилиш баёни ва хулосаси, вилоят комиссиясининг 2025 йил 9 апрелдаги 07-15/3083-сонли хулосаси ҳамда туман ҳокимининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни 10-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 1 апрелдаги 05-19-5013-сонли йиғилиш баёни ва хулосаси, вилоят комиссиясининг 2025 йил 9 апрелдаги 07-15/3083-сонли хулосаси ҳамда туман ҳокимининг таклифи маъқуллансин.
2. Китоб туманидаги хатловда аниқланган номсиз кўчаларга таклиф қилинган номлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчиси Л. Ўроқовага номларни белгиланган тартибда давлат реестрига киритиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимининг ўринбосари Ф.Усмонов янгидан номланган географик объектлар номларини замонавий кўринишда пешлавҳаларда ёздириб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
5. Тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига айрим кўчаларнинг янгидан номланиши муносабати билан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ўтказиш тавсия этилсин.
6. Туман Ички ишлар бўлими (Ф.Таиров) янгидан номланган кўчаларда яшовчи аҳолининг фуқаролик паспортлари берилаётганда мазкур ҳолатга алоҳида эътибор қаратсин.
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги ва аҳолига хизмат кўрсатиш масалалари бўйича доимий комиссияси (Р.Комилов) ҳамда туман ҳокими ўринбосари Ф.Усмонов зиммаларига юклатилсин.
8. Мазкур қарор туман ҳокимлиги нашрида чоп этилсин.
9. Мазкур қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Халқ депутатлари Китоб тумани Кенгаши раиси ҒАФУРОВ РУСТАМ АБДИРАСУЛОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Китоб тумани,
2025 йил 12 июль,
VII-9-65-4-62-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.