23.06.2025 йилдаги 1000-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 23.06.2025 йилдаги 1000-V-сон
Кучга кириш санаси
23.06.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатларнинг сайлов округларидаги ишлари самарадорлигини янада ошириш ва ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш борасида белгиланган устувор вазифаларнинг ижроси устидан таъсирчан парламент назоратини янада кучайтириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 16 июнь куни ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш, шу жумладан депутатларнинг ҳудудларда ислоҳотларнинг натижадорлигини ҳамда сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни таҳлил қилиб бориш борасидаги ишларини янада кучайтириш, фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишни бугунги кун талаблари асосида ташкил этиш, шунингдек мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва парламент фаолияти хусусида сайловчиларни хабардор қилиш ишларини янгича ёндашувлар асосида йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 16 июнь куни ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан «Йўл харитаси» (бундан буён матнда «Йўл харитаси» деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Йўл харитаси»да назарда тутилган вазифалар ва тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосарлари, қўмиталари раислари ва Девони раҳбари масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига «Йўл харитаси»да белгиланган тегишли тадбирларни амалга ошириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Назорат-таҳлил бўлими «Йўл харитаси»нинг ижроси тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг раҳбариятига умумлаштирилган маълумот киритиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати «Йўл харитаси» доирасида амалга ошириладиган ишларнинг оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Йўл харитаси»да назарда тутилган вазифалар ва тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 23 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1000-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2025 йил 23 июндаги 1000-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раислигида 2025 йил 16 июнь куни ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар таҳлили бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан келгусида амалга ошириладиган ишлар юзасидан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Устувор вазифалар

Амалга ошириладиган ишлар

Бажариш муддати

Масъуллар

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2025 йил 16 июнь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқиб, Қонунчилик палатаси фаолиятининг самарадорлигини янада оширишга қаратилган ташкилий-амалий тадбирлар.

1. Сиёсий партиялар фракцияларининг видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда улардан келиб чиқадиган устувор вазифаларга бағишланган мажлисларини ўтказиш.

2025 йил 23 июнь

Қонунчилик палатасидаги

сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатасининг қўмиталари,

Қонунчилик палатасининг Девони

2. Қуйи палата қўмиталарининг видеоселектор йиғилишида кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳамда улардан келиб чиқадиган вазифаларга бағишланган мажлисларини ўтказиш.

3. Ушбу тадбирларни оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.

2025 йил 25-26 июнь

2.

Сайловчиларга мамлакатимизда амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш бўйича тарғибот тадбирларини янада кучайтириш.

1. Депутатлар томонидан ҳар ойда сайлов округларида сайловчилар билан учрашувлар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ўзгаришларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини етказиш. Бунда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 сентябрдаги «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастурини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-330-сонли қарорига мувофиқ мамлакатимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари;

туманларда янгича ёндашув ва бошқарув тизимининг йўлга қўйилиши;

туманларда соҳа мутасаддиларидан ва етакчи тадбиркорлардан иборат «Ислоҳотлар штаби» тузилиши ҳамда у орқали маҳаллалар кесимида лойиҳа, инфратузилма, молиявий манба, кадрлар масалаларини қамраб олган уч йиллик дастур тайёрланиши;

«Халқ назорати» электрон порталининг республика миқёсида ишга туширилиши;

Халқ қабулхоналарининг янгича шаклда ташкил этилиши каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилади.

ҳар ойда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Сайлов округларида «Депутат соати» ва «Депутат ташаббуси» амалиётини йўлга қўйиш.

2025 йил август

3.

Ислоҳотлар натижадорлигини таъминлаш ва аҳолини қийнаётган масалаларни ҳал этиш борасида сиёсий партиялар фракцияларининг иштирокини янада кенгайтириш.

1. Аҳоли муаммоларини таҳлил қилиш ва уларга самарали ечимлар таклиф этиш мақсадида Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг 2025 йилнинг иккинчи ярим йиллигига мўлжалланган ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш жадвалини тасдиқлаш.

2025 йил июнь

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг ҳудудларда ўрганишлар ўтказиш амалиётини давом эттириш.

 

3. Ҳар ойда сиёсий партиялар фракциялари раҳбарларининг ҳудудларга чиқишларини ташкил этиш ҳамда «фракция раҳбари — сайловчи» учрашувларини ўтказиш.

ҳар ойда

4. Ҳар ойда сиёсий партиялар вакиллари билан биргаликда ҳудудларга чиқиб, муайян соҳани ўрганиш.

Бунда жойларда аҳоли бандлигини таъминлаш, камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш, янги иш ўринларини яратишни қўллаб-қувватлаш, ҳудудларнинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини ошириш, ҳудудларда ишчан ва жозибадор муҳит яратиш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

ҳар ойда

5. Сайловчилар билан ўтказилган учрашувлар ҳамда жойлардаги ўрганишлар давомида аниқланган масалаларни халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг сессияларида муҳокама қилиш.

заруратга кўра

6. Жойларда муайян соҳалар ва тармоқларда аниқланган долзарб масалалар юзасидан ҳар ойда камида битта вазирлик ёки идоранинг ахборотини фракция мажлисида эшитиш.

ҳар ойда

7. Ҳар ойда камида битта давлат ташкилотига тегишли соҳадаги долзарб масалалар юзасидан таклифлар киритиш амалиётини йўлга қўйиш.

ҳар ойда

4.

«Қонунчилик палатаси депутати жамғармаси» институтини жорий қилиш ва бу орқали ҳар бир депутатга ўзининг сайлов округидаги ижтимоий масалаларни ҳал қилиш учун махсус маблағлар ажратилишини йўлга қўйиш.

1. «Қонунчилик палатаси депутати жамғармаси» институтини амалиётга жорий қилиш механизмларини ишлаб чиқиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги вакилларини жалб этган ҳолда ишчи гуруҳни тузиш.

2025 йил 23 июнь

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси,

Қонунчилик палатасидаги

сиёсий партиялар фракциялари,

Қонунчилик палатасининг Девони

2. Ишчи гуруҳ томонидан:

«Қонунчилик палатаси депутати жамғармаси»ни шакллантириш, манбаларини аниқлаш, миқдорини белгилаш, ушбу маблағларнинг сарфланиши устидан назоратни амалга ошириш тартиби бўйича таклифлар ишлаб чиқилиши;

«Очиқ бюджет» порталида «Депутатлар ташаббуси» бўлимини очиш, унда ҳар бир лойиҳа бўйича амалга оширилган ишлар ва сарфланган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни эълон қилиб бориш механизмларини йўлга қўйиш бўйича таклифлар тайёрланиши.

2025 йил 1 август

3. Ишчи гуруҳ фаолияти якунларидан келиб чиқиб, «Қонунчилик палатаси депутати жамғармаси» институтини жорий қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил 10 август

4. «Қонунчилик палатаси депутати жамғармаси» маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича 12 нафар депутатдан иборат Парламент комиссиясини тузиш.

Бунда ҳар чоракда Парламент комиссияси ҳисоботини Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитиб боришни назарда тутиш.

2025 йил 15 август

5. Амалга оширилган ишлар юзасидан Қонунчилик палатасининг Кенгашига маълумот киритиш.

2025 йил 20 август

5.

Сайловчилар томонидан кўтарилган масалалар ва жойларда аниқланган муаммоларни ҳал этишда депутат сўрови институтидан самарали фойдаланиш.

1. Сайлов округларида кўтарилган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш олиш мақсадида тегишли давлат органлари мансабдор шахсларига депутат сўровларини юбориш.

2. Жўнатилган депутат сўровлари ва улар натижасида эришилган ижобий ўзгаришлар ҳақида сайловчиларни мунтазам хабардор қилиб бориш.

доимий равишда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

3. Ҳар ой якуни бўйича депутат сўровларининг ижро этилиш ҳолатини сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида Вазирлар Маҳкамасининг Олий Мажлисдаги ваколатли вакили иштирокида муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш.

ҳар ойда

6.

Депутатларнинг сайловчилар мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятини янада жонлантириш.

1. Қонунчилик палатасининг Фуқаролар қабулхонасида ташкил этилган тизим орқали депутатларнинг сайловчилар билан видеоконференцалоқа режимидаги қабулини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

доимий равишда

Қонунчилик палатасининг депутатлари,

сиёсий партиялар фракциялари

2. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича асосли таклифлар берган фуқаролар билан Қонунчилик палатаси қўмиталарининг бевосита ёки билвосита (онлайн) учрашувларини ташкил этиш ҳамда таклифларни муаллифлар иштирокида муҳокама қилиб бориш амалиётини янада кенгайтириш.

заруратга кўра

7.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати устидан доимий назорат тизимини йўлга қўйиш.

1. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларида кўтарилган масалалар қай даражада ҳал этилаётганлиги бўйича давлат органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш.

Бунда фаолияти юзасидан энг кўп мурожаат келиб тушаётган вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотини эшитишга устувор аҳамият қаратиш.

2. Эшитув якунлари тўғрисида Қонунчилик палатасининг Кенгашига ахборот киритиш.

2025 йил давомида

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

8.

Янгича шаклда ташкил этилаётган Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликни давом эттириш.

1. Халқ қабулхоналари билан ҳамкорликда фуқароларнинг сайёр қабулини ташкил этиб бориш.

Бунда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни аниқлашга, уларни маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда жойида ҳал этиш чораларини кўришга;

республика даражасидаги тизимли муаммоларни умумлаштирган ҳолда сиёсий партиялар фракцияларида муҳокама қилишга;

аниқланган тизимли муаммолар юзасидан тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотларини сиёсий партиялар фракциялари мажлисларида эшитишга.

2. Ҳудудлардан қуйи палатага мурожаат йўллаган фуқароларни ҳам қабулларга таклиф этиш ва уларни безовта қилаётган масалаларни ижро этувчи ҳокимият органлари вакиллари билан биргаликда жойида кўриб чиқиш.

ҳар ойда сайлов округларига чиқиш давомида

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

9.

Ҳудудлардаги мавжуд ҳолатни ўрганишда ва тизимли муаммоларни ҳал этишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари билан ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш.

1. Қонунчилик палатаси депутатларининг сайлов округларидаги фаолиятлари давомида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини ҳам партиявийлигидан келиб чиқиб, жойлардаги мулоқотларга жалб қилиш.

ҳар ойда

Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари

2. Вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг энг муҳим масалалари юзасидан ҳисоботларини халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида эшитишга оид тадбирларда ҳудуддан сайланган Қонунчилик палатаси депутатларининг иштирокини таъминлаш.

доимий равишда

10.

Жойларда ислоҳотларнинг натижадорлигини таъминлаш, ҳудудларда ишларнинг бориши ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни таҳлил қилиб бориш ишларини янада жонлантириш.

Халқаро молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан қурилаётган йўл инфратузилмаси, сув ва электр тармоқларини барпо этиш бўйича ижро муддати кечикаётган лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан Қашқадарё ва Наманган вилоятларида ўрганишлар ўтказиш.

Ўрганишлар натижалари бўйича қўмита эшитувини ташкил этиш.

2025 йил июль

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Одамлар сайр қиладиган жойларни, болалар майдончаларини кўпайтириш ва кўчаларда яшиллик даражасини ошириш масалаларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш.

Ўрганишлар натижаларини қўмиталарнинг қўшма мажлисида кўриб чиқиш.

2025 йил июль

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси,

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиш.

2025 йил август

Ўзбекистон ХДП фракцияси

Шаҳарларда жамоат транспортини ривожлантириш, йўл ҳаракатини тўғри ташкил қилиб, тирбандликлар ва автоҳалокатларни камайтириш масалаларини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш.

Ўрганишлар натижаларини қўмита мажлисида кўриб чиқиш.

2025 йил август

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг «Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясининг бажарилиши доирасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан депутатларнинг саволларига жавобларини эшитиш («ҳукумат соати»).

2025 йил август

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси спорт вазирига «Аҳолининг кенг қатламлари, шу жумладан, жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахслар ўртасида спорт ва жисмоний тарбия бўйича оммавий тадбирларни ташкил этиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

2025 йил август

ЎзЛиДеП фракцияси,

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига «Кўп қаватли уйларга туташ ҳудудлардаги яшил майдонларни, болалар ўйингоҳларини ва спорт майдончаларини бошқарув компанияларига бириктириш бўйича топшириқлар ижросини ўрганиш, мазкур йўналишдаги қонунбузарликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш.

2025 йил август

ЎзЛиДеП фракцияси,

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг «Ўзбекистон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган Концепциясини амалга ошириш юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь

ЎзЛиДеП фракцияси,

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Маҳаллаларга сув олиб бориб, мева-сабзавот етиштириш, замонавий агротехнологиялар орқали экспорт ҳажмини кўпайтириш, ўрмон ва яйловлардан чорвачилик мақсадларида фойдаланиб, гўшт ва сут маҳсулотларини кўпайтириш, озиқ-овқат инфляциясини жиловлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар самарадорлигини ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганиш.

Ўрганишлар натижалари бўйича қўмита эшитувини ўтказиш.

2025 йил сентябрь

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Олий таълим ва касб-ҳунар муассасалари, мактаб битирувчиларининг бандлигини таъминлаш, шунингдек ўқувчиларининг мактабдан ташқари вақтларини мазмунли ўтказиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳолатини Андижон вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганиш.

Ўрганиш натижаларини қўмита мажлисида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари иштирокида кўриб чиқиш.

2025 йил октябрь

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

1. Автомобиль йўлларига ўрнатилган камералар ва радарларнинг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашдаги самарадорлигини ўрганиш.

2. Ўрганиш якунларидан келиб чиқиб, ички ишлар вазирига ҳамда транспорт вазирига парламент сўровини юбориш бўйича таклиф тайёрлаш.

2025 йил ноябрь

Ўзбекистон ХДП фракцияси

11.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қонуности ҳужжатларининг бажарилиши ҳолати устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш.

Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинган қуйидаги қонуности ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини мониторинг қилиш:

2025 йил июль-август

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 ноябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4512-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4776-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 декабрдаги «Қорақалпоғистон Республикасида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш ва ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4912-сонли қарори.

Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-200-сонли қарори.

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-228-сонли қарори.

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3975-сонли қарори.

Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жисмоний шахслар томонидан қурилган уй-жойларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида»ги ПФ-119-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 февралдаги «2017-2018 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманини иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2803-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ тумани аҳолисини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш тўғрисида»ги ПҚ-2754-сонли қарори.

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги «Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш» лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5208-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикасида 2022 — 2024 йилларда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишни янада кучайтириш тўғрисида»ги ПҚ-310-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги «Қорақалпоғистон илмий-амалий тиббиёт академиясини ташкил этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-453-сонли қарори.

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги «Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2843-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июндаги «Нукус шаҳрида электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3055-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 30 майдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий туманларида тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-264-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикасида «Нукус технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-306-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 сентябрдаги «Нукус» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5809-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги «Оролбўйи минтақасида тадбиркорликни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-25-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-50-сонли Фармони;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 январдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорликни янада қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлаш учун янги имкониятлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-10-сонли Фармони.

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 февралдаги «Қорақалпоғистон тиббиёт институтини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-4598-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 июлдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузурида Маданиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-219-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 июлдаги «Атоқли қорақалпоқ шоири ва мутафаккири Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги ПҚ-258-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 январдаги «Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-25-сонли қарори.

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 январдаги «Орол денгизи артемия цисталарини сотишдан тушган маблағларни Қорақалпоғистон Республикаси аҳолисининг турмуш даражасини яхшилаш, ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва уларни комплекс ривожлантиришга йўналтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-23-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги «Орол маданият саммитини юқори савияда ўтказиш тўғрисида»ги ПҚ-130-сонли қарори.

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак туманида қуввати 100 МВт бўлган шамол электр станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-169-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 октябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 1)» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-325-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 октябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини, қуввати 500 кВ бўлган подстанция ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 2)» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-326-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 октябрдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини, қуввати 100 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 3)» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-327-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 мартдаги «Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида қуввати 500 МВт бўлган шамол электр станциясини ҳамда ҳаво электр узатиш тармоғини қуриш (Kungrad Wind 4)» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-117-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-102-сонли Фармони;

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017 — 2021 йилларда Оролбўйи минтақасини ривожлантириш Давлат дастури тўғрисида»ги ПҚ-2731-сонли қарори.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси

Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган қуйидаги қонуности ҳужжатларидаги тегишли бандларнинг ижросини мониторинг қилиш:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 ноябрдаги «2020 — 2023 йилларда Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4889-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-66-сонли қарори;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 1 апрелдаги «Республика ҳудудларини жадал комплекс ривожлантириш учун танлаб олинган туман (шаҳар)ларда амалий чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида»ги ПҚ-132-сонли қарори.

2025 йил июль-август

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

(ўз фаолият йўналишларига тааллуқли масалалар бўйича)

Ушбу мониторинг якунларини қўмита мажлисларида масъул вазирлик ва ташкилотлар вакиллари иштирокида муҳокама қилиш ҳамда заруратга қараб, мазкур масалалар юзасидан тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг ахборотини қўмита мажлисида эшитиш.

2025 йил сентябрь-октябрь

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

Мониторинг якунлари асосида Қонунчилик палатаси мажлисида давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ахборотини эшитиш («парламент эшитуви»), парламент сўрови юбориш ёки «ҳукумат соати» ўтказиш ташаббуси билан чиқиш.

заруратга кўра

Қонунчилик палатасининг қўмиталари

12.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда парламент фаолияти хусусида сайловчилар ва жамоатчиликни хабардор қилиб бориш бўйича ишларни янгича шаклларда ташкил этиш.

1. Депутатлар томонидан оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижобий ўзгаришлар, қонунчиликдаги янгиликлар ҳамда уларнинг халқимиз фаровонлигини юксалтиришдаги ўрни тўғрисида чиқишлар қилиш.

2. Сайловчилар билан электрон платформалар, ижтимоий тармоқлар орқали мунтазам мулоқот ўрнатиш, уларнинг фикрларини тинглаш ҳамда депутат фаолияти ҳақида маълумот бериб бориш.

3. Депутатларнинг саъй-ҳаракатлари билан ечим топган масалаларни оммавий ахборот воситалари, шу жумладан ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиш чораларини кўриш.

4. Депутатларнинг ҳудудлардаги ўрганишлари ҳамда сайлов округларидаги фаолиятларини кенгроқ ёритиш мақсадида «Депутатнинг бир куни» лойиҳасини изчил давом эттириш.

доимий равишда

Қонунчилик палатасининг депутатлари,

Қонунчилик палатаси Девонининг Матбуот хизмати