04.07.2025 йилдаги VII-16-82-7-107-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Самарқанд вилояти халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгашининг қарори, 04.07.2025 йилдаги VII-16-82-7-107-K/25-сон
Кучга кириш санаси
05.07.2025
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд шаҳардаги Бобир Мирзо кўчасидан Фирдавсий кўчасигача бўлган Маҳмуд Кошғарий кўчасининг бир қисмини «Рим кўчаси» деб номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунининг 4-, 6-, ва 10-моддаларига мувофиқ «Шаҳардаги Бобир Мирзо кўчасидан Фирдавсий кўчасигача бўлган Маҳмуд Кошғарий кўчасининг бир қисмини «Рим кўчаси» деб номлаш тўғрисида»ги 2025 йил 10 июндаги Боғи Темур маҳалласининг йиғилиш баёни асосидаги таклифи, Самарқанд шаҳар ҳокимлигининг географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича комиссиясининг 2025 йил 12 июндаги 01-37/2576 сонлийиғилиш баёни ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2025 йил 17-июндаги 13-01/66-сонли йиғилиш баёни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектиарга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақидаги 2025 йил 17 июндаги 05-19-9853 сонли экспертиза хулосасини инобатга олиб, халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг навбатдаги еттинчи чақириқ, ўн олтинчи сессияси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алкаровнинг «Шаҳардаги Бобир Мирзо кўчасидан Фирдавсий кўчасигача бўлган Маҳмуд Кошғарий кўчасининг бир қисмини «Рим кўчаси» деб номлаш тўғрисида»ги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарқанд шаҳридаги Бобир Мирзо кўчасидан Фирдавсий кўчасигача бўлган Маҳмуд Кошғарий кўчасининг бир қисмини «Рим кўчаси» деб номлаш ҳақидаги таклифлар тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси (Ж.Қодиров), шаҳар статистика бўлими (Ж.Самийдинов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг давлат кадастрлари палатаси Самарқанд шаҳар филиали (Х.Абжалов), мазкур қарорга асосан кўчанинг номини белгиланган тартибда статистик ҳисоботларда акс эттирилишини ва иш юритиш ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилиши таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Самарқанд шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (А.Сулаймонов), шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси (Ж.Қодиров) ном берилган кўчага тегишли белгиларини ўзгартириш билан боғлиқ ташкилий ишларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳар маҳаллалар уюшмаси раиси (Ж.Қодиров), шаҳар ободонлштириш бошқармаси (Й.Бобоназаров) билан биргаликда ном берилган кўчага белгиланган тартибда замонавий талаблар асосида пешлавҳа (кўча номи ёзилган таблечка) ва кўрсаткич белгиларини ўрнатиш вазифаси юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари (А.Пулатов). «Самарканд»газетаси бош муҳаррири (О.Соннибоев)лар оммавий ахборот воситаларида ҳамда газеталарда ҳамда шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига расман эълон қилиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборанкучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг «Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси» раиси (С.Хамраев) ва шаҳар ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Н.Алкаров) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси УМАРОВ ФАЗЛИДДИН КАРИМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Самарқанд вилояти, Самарқанд ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-16-82-7-107-K/25-сон