ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ПАРКЕНТ ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
2022 йилда манзилли дастурга киритилган Паркент тумани, «Самсарак» МФЙ 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш объектини фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномасини тасдиқлаш тўғрисида
Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 8 июндаги «Тошкент вилоятининг туман ва шаҳарларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотларини қуриш-таъмирлаш ишларини олиб бориш тўғрисида»ги 296 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Паркент тумани, «Самсарак» МФЙда бош пудратчи "БЕЛТЕПА МАСТЕР СТРОЙ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиши тугалланган 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш объектини фойдаланишга қабул қилиш бўйича тузилган «Давлат қабул ҳайъати»нинг 2025 йил 20 майдаги далолатномасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-,211-моддаларига асосан, қарор қиламан:
1. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимининг 2018 йил 16 ноябрдаги 183-Ф-сонли фармойиши билан тайинланган Давлат қабул ҳайъатининг 2025 йил 20 майдаги қурилиши тугалланган объектни фойдаланишга қабул қилиш тўғрисидаги далолатномалари тасдиқлансин (далолатномалар илова қилинади).
2. Паркент тумани, «Самсарак» МФЙда бош пудратчи "БЕЛТЕПА МАСТЕР СТРОЙ" масъулияти чекланган жамияти томонидан қурилиши тугалланган 150 ўринли мактабгача таълим ташкилоти қуриш объекти фойдаланишга қабул қилинсин.
3. Ушбу қарорнинг 1-банди асосида бош пудратчи "БЕЛТЕПА МАСТЕР СТРОЙ" масъулияти чекланган жамиятига Буюртмачи Тошкент вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси билан бирга:
- қурилиши тугалланган объект топшириш-қабул қилиш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилсин;
- фойдаланувчи ташкилотга топшириш-қабул қилиш далолатномаси асосида мазкур объект топширилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Акрамов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими САРДОР ДАДАЖОНОВИЧ ИСАКУЛОВ
Тошкент вилояти, Паркент тумани,
2025 йил 26 май,
303-10-141-Q/25-сон