СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-98 сон Фармони ижросини таъминлаш ҳақида»ги 256-9-0-Қ/25 сонли қарори ижроси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-98 сонли фармони ва Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 июндаги 256-9-0-Қ/25 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолини ташвишга солаётган долзарб масалаларни ҳал этиш, шунингдек, маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимларини бир биридан ажратиш «Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким» тамойилини рўёбга чиқариш мақсадида, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 211-моддаларига мувофиқ қарор қиламан:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги «Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-98 сон фармони ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимининг 2025 йил 30 июндаги 256-9-0-Қ/25 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Фармони билан:
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида қуйидаги ваколатлар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилганлиги инобатга олинсин:
давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш;
дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн этиш хизматларини кўрсатиш бўйича тарифлар миқдорини тасдиқлаш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш;
йўлларнинг айрим қисмларида ҳаракатланиш тезлигини оширишга ёки камайтиришга (тегишли йўл белгилари ўрнатиб) рухсат берилганлиги;
Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепцияси;
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш концепциясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринда- «Йўл харита») тасдиқланганлиги;
Бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатларининг бевосита ташаббуси асосида шакллантирилиши;
маҳаллий Кенгашлар котибиятлари фаолиятини ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари вилоятлар Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият Органларидан мустақил молиявий ҳисоб-китоб тизими жорий этилганлиги;
Олий Мажлис палаталари ҳузуридаги ёшлар парламентлари тажрибасидан келиб чиққан ҳолда жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ташкил этилганлиги;
Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ташкил этилиши;
маҳаллий Кенгаш ҳузурида нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳлари ташкил этилганлиги;
Туман ҳокими ўринбосарлигига номзодларни тегишли маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида дастлабки тарзда муҳокама қилиш, Кенгаш сессияларида номзодларнинг ўз йўналишлари бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурларини тақдим этиш тартибини жорий этилиши;
маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг айрим муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича «Кенгаш соати» институтини жорий қилиниши;
маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг ташкилий-молиявий қўллаб-қувватлаш масалаларини маҳаллий бюджет параметрларида алоҳида кўрсатиш орқали меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш шартларини ижро этувчи ҳокимият даражасидан паст бўлмаган ҳолда белгиланганлиги;
маҳаллий Кенгашларнинг Регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссиясига Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган, тайинланадиган, лавозимга тайинланишида Кенгаш розилиги олинадиган мансабдор шахсларнинг одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ҳуқуқини берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари туман Кенгаши(Д.Анорқулова)га «Йўл харита»нинг ижроси ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
3. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби С.Эркиновга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 23 июндаги ПФ-98 сон Фармони доирасида амалга ошириладиган ишларни оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
4. Ушбу қарори жроси юзасидан назоратни ўз зиммамда қолдираман.
Туман ҳокими в. б. О. ЖУРАЕВ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 2 июль,
155-9-124-Q/25-сон