ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Андижон тумани таркибида янгишаҳарча ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиеёвнинг 2025 йил 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида белгилаб берган топшириқлари бўйича тасдиқланган 21 сонли йиғилиш баёни 46-банди ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6 ва 24-моддаларига, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни 9-моддаси 1-банди, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли қарорига мувофиқ қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2025 йил 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи давомида берган топшириқлари бўйича 21 сонли баёнининг 48-банди ижро учун, маҳалла фуқаролар йиғининг илтимосномаси, Андижон тумани ҳокимининг ахбороти ва Идоралараро комиссиянинг хулосаси асос учун қабул қилинсин.
2. Андижон вилояти ҳокими, Идоралараро комиссия раиси (Ш.Абдураҳманов)нинг «Ўзбекистон Республикасида маъмурий-ҳудудий тузилиш масалаларини ҳал этиш тартиби тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ, Андижон тумани бўйсунувида янги шаҳарча ташкил этиш таклифи маъқуллансин.
3. Халқ депутатлари Андижон тумани Кенгаши (Б.Юлдашев) ушбу ташкил этиладиган янги шаҳарчага «Бобур» номи берилиши (маҳаллий аҳолининг фикрини ҳам эътиборга олган ҳолда) тавсия этилсин.
4. Андижон тумани "Хақиқат", "Саддатаги", "Отчопар" ва "Дўнг қишлоқ" маҳалла фуқаролар йиғинларининг Андижон туманидаги 4 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудларининг бир қисми Андижон тумани ҳудудида " Бобур" шаҳарчасини таркибига ўтказишга розилик берилсин.
5. Андижон тумани ҳудудида " Бобур" шаҳарчасини маъмурий-ҳудудий чегара чизиғининг картографик чизмаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (Х.Оманов) зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси АХУНОВ УКТАМЖОН ХХХ
Андижон вилояти,
2025 йил 2 июль,
VII-10-151-1-0-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.