ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АНДИЖОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджетининг сифатли ижро этилиши ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг 28-, 146-моддалари ва вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг туман маҳаллий бюджетига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги билдиришномалари ҳамда туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 15 майдаги «2024-2025 йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджетининг сифатли ижро этилиши ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги -32-61 сонли хатини инобатга олиб қарор қиламан:
1.Туман Иқтисодиёт ва молия бўлимининг 2025 йил 15 майдаги «2024-2025 йил учун белгиланган туман маҳаллий бюджетининг сифатли ижро этилиши ва маҳаллий бюджетдан ажратилган маблағлардан янада самарали фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги 32-61 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 28 мартдаги 311, 327 сонли билдиришномага асосан туман маҳаллий бюджети даромадларига киритилган ўзгартиришлар ҳисоби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман маҳаллий бюджетининг харажатлар қисмига:
Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 4 мартдаги 106 сонли билдиришномаларга асосан таълим соҳаларига киритилган ўзгартиришлар 2-иловага;
Вилоят Иқтисодиёт ва молия бош бошқармасининг 2025 йил 04 январдаги 3 сонли, 16 январдаги 19 сонли, 21 январдаги 33 сонли, 30 январдаги 36 сонли, 17 февралдаги 63 сонли, 28 февралдаги 94 сонли, 4 мартдаги 112 сонли, 06 мартдаги 126 сонли, 11 мартдаги 131 сонли, 17 мартдаги 150 сонли, 19 мартдаги 177 сонли, 20 мартдаги 188 сонли сонли, билдиришномаларига асосан туман маҳаллий бюджетига киритилган ўзгартиришлар 3-иловага;
Тумани маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил харажатларига ойдан ойга киритилган ўзгаришлар ҳисоби 4-иловага;
Тумани маҳаллий бюджетидан маблағ билан таъминланувчи бюджет ташкилотларининг 2025 йил харажатларини мақбуллаштирилган ва киритилган ўзгаришлар 5-иловага;
Туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларида 2025 йил учун иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни қопланиши тўғрисида 6-иловага;
Туман маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотларида 2024 йил учун харажатларига киритилган ўзгаришлар ҳисоби ва иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни қопланиши тўғрисида 7-8-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-1011 сонли Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455 сон «2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ва 2025 йил 27 февраль кунги Вазирлар Маҳкамасида ўтказилган муҳокама йиғилишининг 6 сонли баёнига асосан 2025 йилда "тежамкорлик ва барқарорликни таъминлаш" тамойили асосида бюджет маблағларини тежаш ва самарадорлигини ошириш мақсадида Андижон туман маҳаллий бюджетининг 2025 йил учун тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида бюджет ташкилотларининг тасдиқланган харажатлар сметасида режалаштирилган маблағларни қайта тақсимлаш орқали режалаштиришга рухсат берилсин, жумладан:
-2025 йил учун тасдиқланган штатлар жадвали ва харажатлар сметасини таҳлил қилиш асосида қонунчилик талабларига мувофиқ бўлмаган харажатларни мақбуллаштириш (ортиқча штат ва харажатлар), таҳлилий ўрганишларни ўтказиш асосида самарасиз, пас самарали ва бир-бирини такрорловчи штат ва харажатларни мақбуллаштириш. Биринчи даражали харажатларга кам режалаштирилган маблағлар манбасини аниқлаган холда тўлдириш.
- молия йили бошига товар-моддий қимматликларининг нормативдан ортиқ захираларининг суммаларини камайтирилишига;
- бўшаб қолган ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан қайта тақсимлашга, бюджет маблағлари доирасида иқтисод қилинган, бўшаб қолган ва мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш, шунингдек, озиқ-овқат, коммунал тўловлар, дори-дармон, қарздорликлар ва бошқа харажатларни ўз вақтида молиялаштирилишини таъминлаш мақсадида бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларига туман Иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан ўзгартиришлар киритишни амалга оширишга рухсат берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 27 февралдаги 6 сонли (№03-03/1-4456) йиғилиш баёнида маҳаллий бюджетдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда паст самарали харажатларни мақбуллаштириш ҳамда мақбуллаштирилган маблағлар ҳисобидан бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловларининг етишмаган қисмига ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларининг ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси тўловларига, шунингдек, қолган қисмини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳал этилиши долзарб бўлган тадбирларга йўналтирилиши белгиланганлиги;
туман маҳаллий бюджети харажатларининг 2025 йил январь-май ойлари ижроси жараёнида Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 120-моддаси 4-қисмига биноан 1 342813,5 минг сўм маблағлар мақбуллаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Туман маҳаллий бюджети харажатларининг мақбуллаштирилган маблағлари ҳисобидан иловага мувофиқ бюджет ташкилотларининг иш ҳақи ва ижтимоий солиқ тўловларининг етишмаган қисмини қоплаш учун жами 1 342813,0 минг сўм (бир миллиард уч юз қирқ икки миллион саккиз юз ўн уч) минг сўм миқдорида 9-иловага мувофиқ маблағлар ажратилсин.
6. Туман иқтисодиёт ва молия бўлими (А.Мамажонов) маҳаллий бюджетга киритилган ўзгартиришларни белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ҳамда тегишли бюджет муассасаларига етказилишини таъминласин.
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари И.Мукимжонов зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ЮЛДАШЕВ БОБИРБЕК БАХОДИРОВИЧ
Андижон вилояти, Андижон тумани,
2025 йил 1 июль,
VII-7-68-1-16-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.