ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Географик объектларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларни номлари тўғрисида»ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил 41 сон 448-модда, 2017 йил 35 сон 914-модда) 10-моддаси ҳамда 2025 йил 31 январдаги Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун талабларига мувофиқлиги ҳақида эксперт комиссияси хулосасига асосан Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиянинг 2025 йил 20 май куни тасдиқлаган «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат-тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Ботированинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2025 йил 20 майдаги «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт комиссия ҳулосасида Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 05-19-8007 сон Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ,-деб кўрсатилган 2 та географик объектнинг номи иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат-тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси М.Ботирова ҳамда Кадастр агентлиги Қува туман бўлими бошлиғи Х.Қурбоновлар биргаликда:
тумандаги Географик объектлар номларини жой аҳолисининг тарихи, қадриятлари, миллий урф-одатларини сақлаган ҳолда номланганлигини ўрганиш;
туманда географик объектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишларни самарали ташкил этиш вазифалари юклансин.
4. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари тегишлилиги бўйича номсиз объектларга ном берилиши муносабати билан аҳоли ўртасида тегишли тушунтуриш ишларини олиб борсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати ҳамда «Қува ҳаёти» газетаси (З.Алиева)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритиш тавсия этилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссия раиси М.Ахмадалиева зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор тасдиқланган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси УМАРОВ ХАЛИМЖОН КОМИЛОВИЧ
Фарғона вилояти, Қува тумани,
2025 йил 26 июнь,
VII-11-80-11-156-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.