ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЮНУСОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 11 декабрдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги КҚ-19-V-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан, Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 11 декабрдаги «Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги Намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида»ги КҚ-19-V-сонли қарори маълумот учун қабул қилинсин ва ижрога йўналтирилсин.
2. Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Мазкур қарор ижросини таъминлаш Халқ депутатлари Юнусобод тумани Кенгаши котибияти мудири С. Собиржонов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси АБДУВАЛИЕВ БОХАДИР АБДУЛХАЕВИЧ
Тошкент ш.,
2025 йил 21 июнь,
III-9-49-14-206-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.