ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ДАНҒАРА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295 сон қарорига мувофиқ, Данғара тумани ҳудудидаги қабристон ва зиёртгоҳлар номини давлат реестрига киритиш тўғрисида
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик обектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295 сонли қарорига, Данғара тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан хатлов натижаларига асосан, номсиз қабристонлар бўйича таклиф тайёрланиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматига 2025 йил 21 апрель куни 7/3483 сонли алоқа хати билан «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосасини олиш учун юборилди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан олиб борилган ўрганиш натижасига кўра, шунингдек, тегишли қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиқиб, 2025 йил 19 май кунги 03/08-5346 сонли алоқа хати, 2025 йил 15 май кунги 05-19-7685 сонли хулосасига асосан, 9 та географик объектларни номлаш ва қайта номлаш бўйича берган таклифларнинг барчасига қонун ҳужжатлари талабларига «мувофиқ» деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Данғара тумани Кенгаши, қарор қилади:
1. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295 сон қарорига мувофиқ Данғара тумани Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги Давлат тилини ривожлантириш бўйича Данғара туман ҳокимининг маслаҳатчиси С.Ирисматованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Данғара туман комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (қабристон ва зиёратгоҳ ) номлари 1-иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
3. Данғара тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (У.Усмонов), «Данғара» газетаси бош муҳаррири (Ў.Акбарова) ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
5. Мазкур қарор бажарилишига туман ҳокимининг ўринбосари Т.Салимов, Кадастрлар палатаси филиали раҳбари Ж.Мелиев шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Данғара тумани Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси И.Эргашев ҳамда давлат тилини ривожлантириш бўйича Данғара тумани ҳокимининг маслаҳатчиси С.Ирисматовалар зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ТОЖИХАКИМОВ ШУХРАТЖОН НУРМУХАММАДОВИЧ
Фарғона вилояти, Данғара тумани,
2025 йил 20 июнь,
VII-10-64-11-155-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.