ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ МИРИШКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Туманда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82 сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Миришкор тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ноўсув даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-, 162 ва 24-моддаларига асосан, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижро учун қабул қилинсин.
2. Миришкор туман ҳудудларига 2025 йилнинг ҳосили учун ўсув даври суғоришларига ажратилган чекланган сув лимити 1-иловага туман сув истеъмолчиларига, шунингдек, бошқа сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчиларига туман аҳамиятига эга бўлган сув объектларидан манбалар, ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқлари бўйича ўсув даври учун сув олиш лимитлари бўйича таклифлари 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Н.Элмуродов) ва туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими (Д.Шаймардонов)ларга белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар чоракда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилсин.
4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Кенгашнинг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси (Ч.Бекмуродов) ва туман қишлоқ хўжалик бўлиб бошлиғи ўринбосари Д.Шаймардонов зиммасига юклатилсин.
5. Мазкур қарор Миришкор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кунда кучга киради.
Кенгаш раиси ҒУЛОМОВ ФАЙЗУЛЛО ҚУРБОНОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Миришкор тумани,
2025 йил 19 июнь,
VII-8-81-4-63-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.