19.06.2025 йилдаги VII-9-70-5-79-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВОИЙ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий шаҳрида «Ўзбекистон маданий бойлиги» номли этно ва гастрономик кўчани ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда умуммиллий тотувлик, бирдамлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барча фуқароларга тенг ҳуқуқ ва имкониятлар яратиш, кўп миллатли халқимизнинг жонажон Ўзбекистонимиз фаровонлигига дахлдорлигини кучайтириш, хориждаги ватандошлар билан алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларнинг изчил амалга оширилишини таъминлаш мақсадида 2025 йил 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-52 сон Фармони қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Фармоннинг 4-банд, «б»-кичик бандида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида биттадан кўчаларни барча миллат ва элатларнинг маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини, ўзаро уйғунлашган миллатлараро муносабатларни ифодалаган «Ўзбекистон маданий бойлиги»номли кўчалар сифатида ташкил этиш белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 мартдаги «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-52 сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича Навоий шаҳар комиссиясининг 2025 йил 6 майдаги 01-01/51 сон йиғилиш баёни, «Умид» маҳалла фуқаролар йиғини ва «Баҳор» маҳалла фуқаролар йиғини Кенгашларининг 2025 йил 7 майдаги 01 сонли қўшма йиғилиш баёни, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 19 майдаги 05-19-7906 сон йиғилиш баёни ва «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги» хулосаси, вилоят ҳокимлигининг 2025 йил 25 майдаги 07-07/480 сон топшириқ хатини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил «Умуммиллий тотувлик ва хориждаги ватандошлар билан алоқаларни мустаҳкамлашни янги босқичга олиб чиқишга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-52 сон Фармони ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт коммисиясининг 2025 йил 19 майдаги 05-19-7906 сон йиғилиш баёни, «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақидаги» хулосаси инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Навоий вилояти маркази – Навоий шаҳри, «Нурафшон» номли кўчаси ўзгартирилиб ўрнида «Ўзбекистон маданий бойлиги» номли этно ва гастрономик кўча ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Навоий шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ҳақбердиев), шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммуналхўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (Турсунов) шаҳар иқтисодиёт ва молия бўлими (Тухтаев) билан биргаликда кўчанинг кириш ва чиқиш қисмида «Ўзбекистон маданий бойлиги» номи қайд этилган рамзий дарвозаларни ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ҳамда бир ой муддатда ўрнатиш масалаларини ҳал этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кадастрлар палатаси Навоий шаҳар филиали (Шавкиддинов) 10 (ўн) кун муддатда халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг мазкур қарори билан ўзгартирилган географик объектининг номини давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Навоий шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими (Эргашев), шаҳар статистика бўлими (Қаршибоев), Кадастрлар палатаси Навоий шаҳар филиали (Шавкиддинов)га тегишли давлат рўйхатидан ўтказиш идоралари билан биргаликда мазкур қарордан келиб чиқиб, ҳисоботларга белгиланган тартибда ўзгартиришлар киритиш вазифалари топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Навоий шаҳар ички ишлар бошқармаси (Яхёев) янги ном берилган ва номи ўзгартирилган ҳудудда аҳолининг фуқаролик паспортларига тегишли ўзгартиришлар киритиш ишларини ташкилий равишда амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Навоий шаҳар бўлими (Елмуратов) бир ой муддатда номи ўзгарган географик объектнинг номини аҳоли ўртасида кенг тарғиб этиш, белгиланган тартибда замонавий кўринишдаги (лотин ёзувида) пешлавҳаларга ёзиб, ўрнатиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарор «Навоий зиёси» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича доимий комиссияси (А. Мирзаев) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЭРГАШЕВ ДИЛМУРОД БЕКМУРАДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навоий вилояти, Навоий ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 19 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-9-70-5-79-K/25-сон