ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САЙХУНОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгаши ҳузуридаги «Ўзбекистон Экологик » партияси депутатлик гуруҳи ташаббуси билан Сайхунобод туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72 сонли буйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ирригация тизими бошқармалари ҳамда туман сув этказиб бериш хизмати давлат муассасаларининг сув олиш ва сув этказиб бериш режалари, сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа эҳтиёжлар бўйича умумлаштирилган. Кутилаётган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича туман ҳудудида ҳамда тизимидаги барча Сайхунобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли Қарори ижро ва раҳбарлик учун қабул қилинсин.
2. Сайхунобод туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақийқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Сайхунобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Русматовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
3. Сайхунобод туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақийқий олинадиган сув 1-2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Сайхунобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Русматов:
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказиши;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда: сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушунтириш ишларини олиб борсин;
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
5. Сайхунобод тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ (А.Русматов) ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
6. Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (Т.Жалолов) зиммасига юклансин.
Сессия раиси МУЛЛАЖАНОВ КОМИЛЖОН ХУСАН ЎҒЛИ
Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани,
2025 йил 18 июнь,
VII-9-81-9-126-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.