ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЭЛЛИКҚАЛЪА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг 2025 йил 28 март кунги VII-7-36-13-194-K/25-сонли қарори иловасига ўзгартириш киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги ПҚ-5 сонли «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 12 майдаги 237-13-0-Қ/25 сонли «Қорақалпоғистон Республикасида шоли экинларини оқилона жойлаштириш ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари таъминоти барқарорлигига эришиш чора-тадбирлари» тўғрисидаги қарорларига мувофиқ, Элликқалъа туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори в.в.б Н.Р.Раззаковнинг 2025 йил 3 июнь кунги 01/02-157 сонли хати билан киритган таклифини тинглаб муҳокама қилиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни 6, 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгаши қарор қилади:
1. Элликқалъа туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори в.в.б Н.Р.Раззаковнинг 2025 йил 3 июнь кунги 01/02-157 сонли хати билан киртиган таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Халқ депутатлари Элликқалъа туман Кенгашининг 2025 йил 28 март кунги VII-7-36-13-194-K/25-сонли қарорининг иловасига ўзгартириш киритилсин ва иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Ушбу қарорнинг бажарилишини таъминлаш вазифаси туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари - қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси В.Юлдашевлар зиммаларига юклатилсин.
4. Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари Т.Нуримовага мазкур қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш вазифаси юклансин.
5. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси НИЯЗИМБЕТОВ ВАЛИЖАН БАТИРБАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани,
2025 йил 13 июнь,
VII-9-52-13-194-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.