ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ГУЛИСТОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Гулистон туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72 сонли буйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ирригация тизими бошқармалари ҳамда туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа эҳтиёжлар бўйича умумлаштирилган. Кутилаётган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича туман ҳудудида ҳамда тизимдаги барча Гулистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши хузуридаги аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссия ташаббуси ҳамда фикр, мулоҳазаларини инобатга олиб, Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Гулистон туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Гулистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Мухамедовнинг ҳисоботи маълумот ижро учун қабул қилинсин.
3. Гулистон туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақийқий олинадиган сув миқдори бўйича Гулистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ нинг таклиф лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ИД 97010 сон билан 15 кун муддатга «Э-Кенгаш» электрон тизимига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамасига лойиҳа регулатион.гов.уз сайтида эълон қилинганлиги;
муҳокама якунлари билан жамоатчилик томонидан таклифлар келиб тушмаганлиги инобатга олинсин.
4. Гулистон туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Гулистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Мухамедовга:
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин; сув истемолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
сув истемолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда: сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
сув олиш лимитлари асосида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмолининг тасдиқланган режаси (коммунал-маиший сув таъминотидаги фуқоралар бундан мустасно);
сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун берилган рухсатномаларнинг бўлиши мажбурий талаб ҳисобланиши эътиборга олинсин;
сув ресурсларини самарали бошқариш мақсадида барча сув олиш нуқталаридаги гидропостларнинг мавжудлиги ва сифатли таъмирланганлигини кўриб чиқиб, мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этсин ҳамда ҳар бир сув олиш иншоотлари жиҳозланишини таъминласин;
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушинтириш ишларини олиб борсин;
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
5. Гулистон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ҳамда қишлоқ хўжалиги бўлими билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш вазифаси юклатилсин.
6. «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси жойларда сув ресурсларини самарали бошқариш ва улардан мақсадли фойдаланиш бўйича мониторинг олиб борилишини ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш ва сув етишмовчилигининг олдини олиш бўйича масъул этиб белгилансин.
7. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Набиев) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси ШЕРАНОВ РАВШАН ТУРСУНОВИЧ
Сирдарё вилояти, Гулистон ш.,
2025 йил 12 июнь,
VII-12-96-9-124-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.