ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йилнинг суғ ориш даври учун сув олиш лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5 сон ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82 сон қарорлари ҳамда Амударё ва Сирдарё ўзанидан, давлатлараро кичик дарёлардан олинадиган сув олиш лимити, аввал тасдиқланган шартномалар, битимлар, баённомалар ва Гидрометеорология хизмати агентлигининг 2025 йил 5 мартдаги 2025 йил вегетация (апрель-сентябр) даврига Амударё ва Сирдарё ҳавзалари дарёларида сув сарфининг дастлабки прогнози асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, алоҳида йирик сув хўжалиги объектларининг сув олиш ва сув етказиб бериш режалари, сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари маъмурий ҳудудлар бўйича умумлаштириб чиқилган.
Кутилаётган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича ҳамда Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг кутилаётган сув ресурларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказишни таъминлаш, ҳамда раҳбар–ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш ва жорий йилнинг суғориш даврини муваффақиятли ўтказиш мақсадида Халқ депутатлари Янгиқўрғон туман Кенгаши, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82 сон қарори ижро учун қабул қилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 05.01.2024 йилдаги ПҚ-5 сонли қарори Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этиш бўйича ҳхудудларда қишлоқ хўжалиги ерлардан фойдаланувчилар ўртасида кенг тарғибот ва ташвиқот ҳамда семинар, тренинглар мунтазам тарзда амалга ошириб борилсин.
3. Туман бўйича 2025 йилнинг суғориш даври учун ажратилган сув олиш лимити л-, 2-, 3-, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
4. Сув етказиб бериш хизмати ДМ директории Т.Мамасиддиқов ҳамда туман солиқ инспекцияси бошлиғи Н.Алимовга:
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ (кейинги ўринларда - сув солиғи) ставкаси 1 куб метр сув учун 100 сўм этиб белгиланганлиги бўйича тегишли амалий чоралар кўриб борсинлар.
5. Сув истемолчилари билан тузилган шартномага асосан сув олиш лимитларига ўзгартиришлар киритиш (манбаларнинг сувлилиги камайган ҳоллар бундан мустасно). манбаларда сув ҳажми камайган ёки кўпайган ҳолатларда сув олиш лимитларига, юқори турувчи ташкилотнинг руҳсати билан, сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш режасининг параметрлари ўзгартирилмасдан, тегишли ўзгартиришлар киритилишини.
«сув истемолчиси» томонидан сув олиш ҳамда олинган сувнинг ҳисобини юритишдан асоссиз бош тортиш, давлат сув хўжалиги иншоотидан фойдаланиш тартиблари бузилган тақдирда давлат органларига тегишли чора кўриш бўйича ижро хатларини киритиб бориш Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси бўлимига юклатилсин:
6. Сув ресурслари олиш юзасидан буюртманомалар »сув истемолчиси« томонидан Давлат муассасасига, сув олиш бошланишидан 10 (ўн) кун олдин белгиланган шаклда, сув олишнинг аниқ жойлари ва муддатлари (сув олишнинг бошланиши ва тугаши), шунингдек олинадиган сув миқдори, ундан фойдаланиш ёки уни истеъмол қилишнинг, маҳаллий ҳокимият, сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, ММТП, агрофирма ҳамда МФЙ раислари сув олиш тартиби бўйича деҳқон хўжалик раҳбарлари ва ердан фойдаланувчи фуқароларга йил давомида тушинтириш ишларини олиб бориш таъминласин.
7. Мазкур қарорини ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Саидаҳмедов, назорат қилиш Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.Ашуров зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси НАЖМИДДИНОВ АСАДУЛЛА ИКРАМОВИЧ
Наманган вилояти, Янги Наманган тумани,
2025 йил 12 июнь,
VII-12-61-6-90-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.