ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАКОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сон қарори ижроси ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сон қарори ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш мақсадида, билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирлиги Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасининг 2025 йил 2 майдаги 30-01-515 сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.
2. Пахтакор тумани бўйича 2025 йил суғориш мавсуми «вегетация» даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Кубаев ва Пахтакор тумани «Сув етказиб бериш хизмати» Давлат муассасаси директори А.Авазовларга:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинида сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни давом эттириш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
тумандаги «Оқ булоқ» маҳалла фуқаролар йиғини Янгиқўрғон кўчасидан фермер хўжаликларига оқова сув оқиб ўтувчи бетон сув ариғидаги носозликни бартараф этиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан халқ депутатлари Пахтакор тумани Кенгашининг 2025 йил 28 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сон қарори ижроси ҳақида»ги VII-7-57-3-52-K/25-сонли қарори бекор қилинсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари М.Кубаев зиммаларига юклатилсин.
Кенгаш раиси АШУРОВ АСИЛБЕК РАХМОНОВИЧ
Жиззах вилояти, Пахтакор тумани,
2025 йил 5 июнь,
VII-9-90-3-52-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.