05.06.2025 йилдаги VII-8-44-11-165-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295 сон қарорига мувофиқ Ёзёвон туманидаги 918 та географик объектларни (кўчаларни) номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик обектларнинг номларини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 295 сонли қарорига, Ёзёвон туман ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссияси томонидан хатлов натижаларига асосан номсиз истироҳат боғ бўйича таклиф тайёрланиб, Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Республика топонимика хизматидан 2025 йил 22 апрель куни 05-19-6244 сонли хати билан «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» эксперт хулосаси олинди ва 918 та кўча номлари мувофиқ деб топилиб, белгиланган тартибда ижобий хулосалар олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагиларни инобатга олиб, шунингдек, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан, халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295 сон қарорига мувофиқ Ёзёвон тумани Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг амалга оширилган ишлари тўғрисидаги Давлат тилини ривожлантириш бўйича Ёзёвон туман ҳокимининг маслаҳатчиси Н.Обидованинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ёзёвон туман комиссияси томонидан географик объектларни қайта номлаш бўйича тақдим этилган ҳамда қонун талабларига мувофиқ деб топилган географик объект (кўчалар) номи иловага асосан тасдиқлансин, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестри базасига киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ёзёвон туман ҳокимлиги Ахборот хизмати (А.Худойқулов)га ушбу қарорни кенг оммага етказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, ушбу қарор оммавий ахборот воситаларида расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор бажарилишига туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Мирзалиев, Кадастрлар палатаси Ёзёвон тумани филиали раҳбари Н.Имоматовлар шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарор бажарилишининг назорати Халқ депутатлари Ёзёвон туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси Ш.Мирзалиев ҳамда давлаттилини ривожлантириш бўйича Ёзёвон тумани ҳокимининг маслаҳатчиси Н.Обидовалар зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ДЖАЛИЛОВ ДИЛШОД ТУРСУНМУРОДОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 5 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-8-44-11-165-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.