ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЁЗЁВОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижросини таъминлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш, сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш орқали аҳоли онгида шаклланган «сув-текин» тушунчасидан воз кечиш ҳамда сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенгайтирилган тартибда жорий этишни ташкиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари ҳамда худудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари ҳар йили 1 апрелга қадар вегетация даври учун ва 1-октябрга қадар куз-қиш даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини худудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман Кенгашларига киритилиши белгиланганлиги бўйича тартибга кўра тақдим этилган маълумотларни халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалигимасалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси йиғилиши муҳокамасида билдирилган таклифларни эътиборга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши сессияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи буғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлиги ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли Қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси айрим Қонунлари ва ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 4-моддаси 38-бандига асосан қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш ва балиқларни етиштириш (ўстириш) учун фойдаланиладиган сув ҳажми, шу жумладан деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга эга бўлган жисмоний шахслар учун 1 куб метр сув учун 100 сўм етиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. «Сирдарё-Сўх» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ёзёвон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган жорий йил вегетация даври учун туман чегарасидан олинадиган 144192 млн.м3 сув олиш лимитлари, каналлардаги сув юқотишларини инобатга олиб 15 фоизга камайтирган ҳолатда туманда экинларни суғориш хамда балиқ етиштириш учун сув олиш лимитлари иловаларга асосан тасдиқлансин.
4. «Сирдарё-Сух» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси Ёзёвон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Б.Холмуроджонов) тегишлича «Сирдарё-Сўх» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг тавсиясига асосан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири томонидан лавозимига тайинланиши ва лавозимидан озод этилиши ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериб бориши белгилансин.
5. Тумандаги қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчи сув истеъмолчиларига истеъмол қилинган сув миқдори ҳисобини юритмаган (юритишдан бош тортган) қишлоқ хўжалиги махсулотлари ишлаб чиқарувчилари учун сув солиғи базаси халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланган лимитларга нисбатан икки баробар оширилган ҳолда ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.
6. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (А.Худойқулов)га:
мазкур Кенгаш қарори ижроси бўйича амалга оширилаётган ишларни туман ҳокимлигининг веб сайтида ва «Марказий Фарғона» газетасида, шунингдек расмий интернет-каналлар ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилиши тавфсия қилинсин.
7. Мазкур Кенгаш қарорининг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссиясираиси Б.Юсупов зиммасига юклансин.
Кенгаш раиси ДЖАЛИЛОВ ДИЛШОД ТУРСУНМУРОДОВИЧ
Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани,
2025 йил 5 июнь,
VII-8-49-11-165-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.