04.06.2025 йилдаги VII-10-65-9-123-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЁВУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боёвут туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 15 мартдаги 72 сонли буйруғи асосида Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги ирригация тизими бошқармалари ҳамда туман сув этказиб бериш хизмати давлат муассасаларининг сув олиш ва сув этказиб бериш режалари, сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва бошқа эҳтиёжлар бўйича умумлаштирилган. Кутилаётган сув ресурсларини ўз вақтида истеъмолчиларга етказиш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланишни ташкил қилиш ҳамда жорий йилнинг суғориш мавсумини муваффақиятли ўтказиш бўйича туман ҳудудида ҳамда тизимидаги барча Боёвут тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ходимларининг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6- ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли Қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Боёвут туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори тўғрисидаги Боёвут тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори (С.Нуриддинов)нинг ҳисоботи маълумот учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Боёвут туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув миқдори бўйича Боёвут тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМнинг таклиф лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ИД 107251 сон билан 15 кун муддатга «Э-Кенгаш» электрон тизимига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамасига (регулатион.гов.уз) сайтида эълон қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокама якунлари билан жамоатчилик томонидан таклифлар келиб тушмаганлиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Боёвут туманидаги фермер хўжаликлари, кластерлар ва бошқа сув истеъмолчиларга 2025 йил вегетация даври учун ажратилган сув лимити ва ҳақиқий олинадиган сув 1- ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Боёвут тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори (С.Нуриддинов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ажратилган сув олиш лимитлари доирасида ирригация тизими туман сув етказиб бериш хизмати алоҳида аҳамиятга эга бўлган сув объектларининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчилар кесимида уларнинг сувга бўлган талаблари асосида белгиланган сув олиш лимитларини тасдиқлаб, ҳар бир сувдан фойдаланувчи ва сув истеъмолчиларига етказсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилиши ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномани тузишда: сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш (аҳоли томорқа ерлари бундан мустасно) воситалари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни самарали бошқариш ва улардан мақсадли ҳамда тежамли фойдаланиш бўйича ўқув семинар ва тушунтириш ишларини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир сув олиш иншооти, насос станцияси бўйича сувнинг икки (уч) томонлама кундалик ҳисоб журнали, ҳисоби ва ҳисоботини белгиланган тартибда олиб боришини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг ўринбосари (З.Холиқбердиев), Боёвут тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори (С.Нуриддинов) ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси (А.Ибодуллаев) зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси Д. УРАЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-65-9-123-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.