ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЧИРОҚЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Чироқчи тумани бўйича 2025 йил 1 апрелдан 2025 йил 1 октябрга қадар суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ҳамда Чироқчи туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси томонидан ўсув даври учун якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларини ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқиш бўйича таклифларини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий Давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши, қарор қилади:
1.Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини шакллантириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2.Чироқчи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси хизмат кўрсатадиган сув истемолчиларига 2025 йилда ёзги суғориш мавсумида ажратилган чекланган сув миқдори 1-иловага мувофиқ;
Чироқчи туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси хизмат кўрсатувчи Чироқчи туман сув истеъмолчилари учун 2025 йил ўсув (вегитация) мавсумида манбалардан ажратилган чекланган сув миқдори (лимити) 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3.Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Б.Мирзаев), Туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси (Б.Чуқморов)га;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилувчи фермер хўжаликлари, кластер ташкилотлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг таклифларини белгиланган тартибда ўрганиб чиқиш ва хулосалар бериш;
ер участкасининг мелиоратив ҳолати (тупроқ шўрланиш даражаси, ер ости сув сатҳи), сув ва электр энергия таъминоти ҳамда талабгорнинг молиявий ҳолатини таҳлил қилган ҳолда сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
сувни тежайдиган суғориш технологиялари тизимидан самарали фойдаланиш бўйича талабгорлар ва бошқа манфаатдорлар учун қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этиш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш ва улардан фойдаланиш бўйича туманлараро тажриба алмашувларни йўлга қўйиш;
сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш бўйича талабгорларга соҳа бўйича малакали мутахассисларни бириктириш ҳамда уларга тизимдан самарали фойдаланиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш;
тик қудуқларнинг насосларини таъмирлаш ва хўжалик ички суғориш тармоқларини реконструкция қилиш;
ирригация ва мелиорация объектларининг хавфсиз ва барқарор ишлашини таъминлаш (ирригация-мелиорация объектларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш-тиклаш) ишларни тўлиқ якунлаш вазифалари;
белгиланган вазифалар ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳар ярим йилда халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисобот бериш вазифаси юклатилсин.
4.Халқ депутатлари Чироқчи тумани Кенгашининг 2024 йил 17 апрелдаги VI-84-47-4-66-K/24-сонли Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5.Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси котиби (М.Хасанов) ҳамда Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Б.Мирзаев)лар зиммасига юклатилсин
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ЮСУПОВ ФАЙЗУЛЛА ЯКУБОВИЧ
Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани,
2025 йил 4 июнь,
VII-8-44-4-66-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.