ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БОЁВУТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тумандаги географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 21-октябрдаги «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5850 сонли Фармони, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сонли, 2020 йил 20 январдаги «Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 34 сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссияси томонидан, тумандаги 330 та географик объектни номлаш ва қайта номлаш бўйича таклифлардан 330 та географик объектга таклиф этилган ном Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб топилиб, белгиланган экспертиза хулосаси тасдиқланган.
Туманда амалга оширилиши керак бўлган ишлар тўғрисидаги туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (И.Мирзақулов)нинг ахборотини атрофлича муҳокама қилиб, маҳаллий давлат тўғрисидаги Қонуннинг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Боёвут тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлиги, Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш эксперт комиссиясининг 2025 йил 25 апрелдаги 05-19-6499 сонли Экспертиза хулосаси ҳамда туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (И.Мирзақулов)нинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. Географик объектларга бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифл лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасидан ўтказиш учун ИД 107254 сон билан 15 кун муддатга «Э-Кенгаш» электрон тизимига жойлаштирилиб, жамоатчилик муҳокамасига лойиҳа регулатион.гов.уз сайтида эълон қилинганлиги инобатга олинсин,
Географик объектларга бериладиган номлар ва уларни қайта номлаш таклифлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
3. Туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (И.Мирзақулов) мазкур географик объектларни Давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Давлат кадастрлар палатаси Боёвут тумани филиали (С.Шербоев), туман статистика бўлими (М.Ишонқулов)га:
туманда янги номланган ва номи ўзгарган географик объектларни туман харитасига жойлаштириш, шунингдек, тегишлича туман статистика маълумотларига ўзгартиришлар киритсин.
5. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати (Ф.Пўлатов)га туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси И.Мирзақулов билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ҳамда «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунлари талаблари асосида ушбу олиб борилган ишларни туман маҳаллий оммавий ахборот воситаси ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
6. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Каримова) ва Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси раиси (Х.Шайимова) зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Кенгаш раиси Д. УРАЛОВА
Сирдарё вилояти, Боёвут тумани,
2025 йил 4 июнь,
VII-10-66-9-123-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.