04.06.2025 йилдаги VII-10-58-12-178-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тумандаги айрим кўчаларнинг номларини ўзгартириш ва номсиз кўчаларни номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунининг 10-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 48 сон ва 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сон қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси»нинг 2025 йил 3 февралдаги 01-19-09/1151 сон мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақида 2025 йил 25 февралдаги 05-19-2974 сонли экспертиза хулосасини инобатга олиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуннинг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссиясининг 2025 йил 3 февралдаги 01-19-09/1151 сон мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги» ҳақида 2025 йил 25 февралдаги 05-19-2974 сон экспертиза хулосасига асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси» раиси - туман ҳокимининг аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига ном бериш, уларнинг номларини ўзгартириш ҳамда номсиз ва янги кўчаларга ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда номлари ўзгарадиган ва номсиз кўчаларнинг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Халқ депутатлари Янгибозор тумани Кенгашининг 2019 йил 30 сентябрь кунги LXI-2-сон ва 2024 йил 19 июлдаги VI-98-84-12-178-K/24-сон қарорлари иловасига айрим ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Рахимова), туман ободонлаштириш бошқармаси (Н.Рахимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Географик объектларнинг тасдиқланган номлари барча ҳужжатларда бирхиллаштирилсин ва ушбу номлар акс этган пешлавҳалар ва бошқа кўрсаткичлардаги ёзувларни давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) ёзилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, географик объектларнинг тасдиқланган номлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолиятини амалга ошираётганда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ўқув нашрларида, картографик, маълумотнома, энциклопедик нашрларда, эълонлар, реклама, йўл белгилари, почта жўнатмаларида фойдаланиш учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси туман бўлими (Ш.Рахимова), Кадастр агентлигининг туман бўлими (Р.Рахимов), туман солиқ инспекцияси (Х.Казаков), туман статистика бўлими (Б.Артиқбаев), туман ободонлаштириш бошқармаси (Н.Рахимов)га мазкур қарорга асосан тегишли ҳужжатларга ўрнатилган тартибда ўзгартиришлар киритиш ҳамда бу борада зарур чоралар кўриш вазифалари юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор «Янгибозор кўзгуси» газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (М.Атажанов) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЖУМАНИЯЗОВ РУСЛАН РУСТАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Янгибозор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-58-12-178-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.