04.06.2025 йилдаги VII-10-59-12-178-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИБОЗОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янгибозор туманидаги истироҳат боғини номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги 295 сон «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича вилоят комиссияси»нинг 2025 йил 16 апрелдаги 01-19-09/3648 сонли мурожаатномаси ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида» 2025 йил 6 майдаги 05-19-7145 сон экспертиза хулосасига асосан туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси» - туман ҳокими Р.Жуманиязовнинг туман маркази, Янгиёп маҳалласида жойлашган истироҳат боғига ном бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Туманда янги номланган 1 та истироҳат боғининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман статистика бўлими (Б.Артиқбоев), туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (С.Ражапов), Давлат кадастрлари палатаси туман филиали (Р.Нурметов) туман ҳокимлиги билан биргаликда янги номланган истироҳат боғини давлат рўйхатидан ўтказиш ва электрон базани шакллантириш, иш юритиш ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими (С.Ражапов) истироҳат боғига янги номи ёзилган кўрсатгич белгилар, пешлавҳани замонавий дизайин асосида ўрнатилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарор матбуотда расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича доимий комиссияси (З.Машарипова) ва коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссияси (И.Ортиков) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш раиси ЖУМАНИЯЗОВ РУСЛАН РУСТАМОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти, Янгибозор тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 4 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-10-59-12-178-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.