ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТАХИАТОШ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун сув олиш лимитларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январь кунги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5-сонли қарори ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025 йил 12 май кунги 237-13-0-Қ/25-сонли қарорларига асосан «Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Тахиатош туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директорининг ҳисиботини тинглаб ва муҳокама этиб Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Тахиатош тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитларни тасдиқлаш тўғрисидаги Тахиатош туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директорининг ҳисиботи маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тахиатош тумани бўйича 2025 йилнинг суғориш мавсуми учун ҳудудлар бўйича тасдиқланган лимит доирасида ишлаб чиқилган якуний истеъмолчилар кесимида экинларни суғориш учун сув олиш лимитлари иловага асосан тасдиқлансин.
3. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси зиммасига юклансин.
Сессия раиси МАДАМИНОВ АЛИШЕР АБДУЛЛАЕВИЧ
Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиатош тумани,
2025 йил 3 июнь,
VII-9-61-13-215-K/25-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Қорақалпоғистон Республикаси Халқ депутатлари Тахиатош тумани кенгашининг 2025 йил 1 декабрдаги ВИИ-15-107-13-215-К/25-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)