ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚЎШРАБОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тумандаги географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йилдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303 сонли Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги 295 сонли «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни атрофлича ўрганиб, тегишли масъулларнинг билдирган фикрларини тинглаб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ, ўн иккинчи сессияси қарор қилади:
1. Тумандаги географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги қарор маълумот учун қабул қилинсин.
2. Тумандаги Заркент маҳалла фуқаролар йиғинидаги номсиз ва номи янгиланадиган 36 та (кўча, тор ва берк) кўчаларга берилган таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва янгидан номлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб бермайдиган маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги кўчалар янгитдан ном бериш бўйича таклифлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича туман комиссиясига ушбу йиғилиш баёни иловаларига мувофиқ тасдиқланган, тумандаги мавжуд, Ўзбекистон Республикаси қонунлари талабларига жавоб бермайдиган Заркент МФЙдаги 36 та кўчаларнинг номларини қонун талабларидан келиб чиқиб, қайта номлаш бўйича таклифлар ва бошқа ҳужжатларни белгиланган тартибда вилоят комиссиясига тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
4. Туман ҳокимлиги ахборот хизмати, «Истиқбол сари» газетаси бош муҳаррири (Х.Мамарасулов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Д.Қаххаров), туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси ШАКАРБОЕВ ДИЛШОД ДАВРОНОВИЧ
Самарқанд вилояти, Қўшработ тумани,
2025 йил 2 июнь,
VII-12-46-7-97-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.