ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ПАХТАЧИ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тумандаги географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2025 йил 2 майдаги 03/08-4639-сонли хатини инобатга олиб, «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 4, 6 ва 10-моддаларига асосан, Пахтачи тумани ҳокими, туман ҳокимлиги ҳузуридаги географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиясининг 2025 йил 27 мартдаги 01-14/15 сонли баёнига, туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Шодиеванинг билдиргисига ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгашининг еттинчи чақириқ ўн биринчи сессияси, қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Республика топономика хизматининг 2025 йил 30 апрелдаги 05-19-6767-сонли экспертиза хулосаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Туманда географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш масалалари бўйича комиссиянинг туманда мавжуд бўлган, Жами; 74 та географик объектларни (кўча, тор кўча ва берк кўча) номлаш ва қайта номлаш иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Н.Шодиева) мазкур географик объектларни Давлат реестрига киритиш чораларини кўрсин.
4. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари (А.Ҳусанов), «Пахтачи» газетаси бош муҳаррири (С.Қурбанов) мазкур қарорни ўрнатилган тартибда эълон қилинишини ҳамда туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилиши тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича доимий комиссияси (Ш.Мусирманов), бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси (Н.Шодиева) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МАГРИПОВА РУЗИГУЛ ТОШНИЁЗОВНА
Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани,
2025 йил 29 май,
VII-12-56-7-102-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.