29.05.2025 йилдаги VII-12-81-9-128-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ СИРДАРЁ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Сирдарё туманидаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан Сирдарё туманидан жами 279 та кўчаларни номлаш бўйича таклифидан 279 та кўча номлари қонун талабларига номувофиқ эканлиги ўрганилиб чиқиб, 2025 йил 28 апрелдаги 05-19-6586 сонли эксперт хулосаси ҳамда 2025 йил 29 апрелдаги 03/08-4492 сонли хатига асосан 279 та кўчанинг номи Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303 сонли қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ эканлиги ўрганилиб чиқиб ижобий хулоса берилди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сирдарё тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг Сирдарё туманида кўчаларни номлаш ва қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 29 апрелдаги 03/08-4492 сонли хатига асосан, Сирдарё туманида жами 279 та кўчаларни номлаш бўйича таклифидан 279 та кўчанинг номи Ўзбекистон Республикасининг Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги 303 сонли қонун ҳужжатлари талабларига асосан 1-иловага кўра тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Норқулов), ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (С.Баҳодиров), туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (С.Ғозиев) ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни 1 ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман Статистка бўлими (Р.Ғаниев), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигилигининг давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси Сирдарё туман бўлими (Л.Худайназаров), туман Ички ишлар бошқармаси (О.Абдуллаев)ларга янги ва қайта номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари (Б.Норқулов) ҳамда туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари (С.Баҳодиров) масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (Д.Саримов) ҳамда «Сирдарё газетаси» таҳририяти мухаррири (Д.Эсанова)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Сирдарё туман Кенгашининг таълим, сўғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (Л.Сабирджанова) зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси САНГИНОВ ЖУРАБЕК МАРУФЖОНОВИЧ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 29 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-12-81-9-128-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.