ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ХИВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Хива тумани бўйича 2025 йил учун қишлоқ хўжалиги экинларини суғоришга ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Хива тумани Сув етказиб бериш хизматлари давлат муассасаси раҳбари А.Қурбоновнинг ахбороти атрофлича муҳокама этилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Хива тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Хива туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлар бўйича 2025 йилнинг ёзги суғориш даври учун чекланган сув миқдори (лимит) 1 ва 2- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Ғ.Матрасулов), туман Сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (А.Қурбонов)га:
сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказсин;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартномаларнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Хива тумани Сув етказиб бериш хизматлари давлат муассасасига (А.Қурбонов) сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Ушбу қарор ижросини таъминлаш тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Ғ.Матрасуловга ҳамда назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича доимий комиссияси раиси Р.Бобожонов зиммасига юклатилсин.
6. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси ПАЛВАНОВ САРДОР МАХСУДОВИЧ
Хоразм вилояти, Хива тумани,
2025 йил 29 май,
VII-10-55-12-176-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.