ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ТЎРАҚЎРҒОН ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Тўрақўрғон тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлар учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши: қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори ижроучун қабул қилинсин.
2. Тўрақўрғон туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Н.Умаров Тўрақўрғон туман бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимити тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва 1-илова, 2-илова, 3-илова, 4-илова, 4а-илова, 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тўрақўрғон туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори Н.Умаровга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш сармарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг 2025 йил 10 апрелдаги VII-6-33-6-85-K/25-сонли қарори бекор қилинсин.
5. Ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Х.Рахимовга, назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология бўйича» доимий комиссияси (О.Ходжаев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси КОСИМОВ ШЕРАЛИ АБДУКАХАРОВИЧ
Наманган вилояти, Тўрақўрғон тумани,
2025 йил 28 май,
VII-7-43-6-85-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.