ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ БЕКОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги қонунига мувофиқ Бекобод туманидаги мавжуд географик объектларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 23 апрелдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида» ва «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6 , 24-моддаларига асосан халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгаши қарор қилади:
1.Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С.Суванованинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
2.Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 23 апрелдаги йиғилиш баёни ва баённома билан тасдиқланган эксперт хулосасига асосан қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилган тумандаги 923 та кўча номлари рўйхати иловага асосан тасдиқлансин.
3.Бекобод тумани Давлат солиқ инспекцияси,туман статистика бўлими,Давлат хизматлари маркази, иқтисодиёт ва молия бўлими,туман ички ишлар бўлими, Давлат Кадастрлари палатаси туман филиали ва тегишли мутасадди ташкилот раҳбарларига:
ушбу қарор билан номланган 923 та кўча номини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни мазкур қарорга мувофиқлаштириш ишларини амалга оширсин;
туман миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси томонидан фуқароларни рўйхатга олиш ва рўйхатдан чиқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилсин.
4.Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Бекобод тумани филиали (С.Обидов) ва туман Давлат хизматлари маркази (У.Мирзаев )га:
«Географик объектларнинг номлари тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига мувофиқ географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларни тартибга солиш чора-тадбирлари ҳақида»ги 295 сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан кўчалар номи ўзгартирилиши муносабати билан аҳолидан белгиланган тартибда давлат божи ундирмаслик чоралари кўрилсин.
5.Туман ҳокимининг ўринбосари (У.Хаққулов), Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Бекобод тумани бўлими (Қ.Бобожонов), Ободонлаштириш бошқармаси (С.Нурматов)га 1 ой муддатда ушбу қарор иловасига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосидаги кўчаларга уларнинг номлари ёзилган металл кўрсаткич ва белгилар, пешлавҳаларни босқичма босқич ўрнатиш,алмаштириш ва олиб борилган ишлар юзасидан маълумотларни белгиланган муддатда Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари» бўйича туман комиссияси (С.Суванова)га тақдим этиш вазифаси юклатилсин.
6.Туман ички ишлар бўлими (С.С.Эргашходжаев) фуқароларнинг хорижга чиқиш, кириш учун ҳужжатларини расмийлаштиришда кўчаларнинг номлари қайта номланганлигига алоҳида эътибор қаратиш, тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришда географик объект номларини тўғри ёзилишини доимий назоратга олсин.
7.Мазкур қарор «Бекобод овози» газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.
8.Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С.Суванова географик объектларга ном берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни Географик объектлар номларининг давлат реестрига киритиш учун ўн кунлик муддатда Кадастр агентлигига тақдим этсин.
9.Ушбу қарор ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа,ёшлар сиёсати,маданият ва спорт масалалари бўйиса доимий комиссия»си (Г.А.Рисқулова) зиммасига юклатилсин.
Сессия раиси МЎМИНОВА ЁҚУТХОН ЭРГАШЕВНА
Тошкент вилояти, Бекобод тумани,
2025 йил 27 май,
VII-13-67-10-135-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.