ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ҚУВА ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Географик объектларга ном бериш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12 октябрдаги «Географик объектларни номлари тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 йил 41 сон 448-модда, 2017 йил 35 сон 914-модда)нинг 10-моддаси ҳамда 2025 йил 31 январдаги Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун талабларига мувофиқлиги ҳақида эксперт комиссияси хулосасига асосан «Маҳаллий давлат ҳокимяти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Қува тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича комиссиянинг 2025 йил 31 январда тасдиқлаган «Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги ҳақида»ги эксперт хулосасига асосан туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат-тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслахатчиси М.Ботированинг берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
2. 2025 йил 31 январдаги Географик объектларга ном бериш ёки уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ҳақида эксперт комиссия хулосасида Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектламинг номлари тўғрисида»ги 303 сон қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ деб кўрсатилган 7 та географик объектнинг номи 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат-тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслахатчиси М.Ботирова ва Кадастр агентлиги Қува туман бўлими раҳбари Х.Қурбонов билан биргаликда:
тумандаги Географик объектлар номларини жой аҳолисининг тарихи, қадриятлари, миллий урф-одатларини сақлаган ҳолда номланганлигини ўрганиш;
туманда географик обектларнинг номлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ишларни самарали ташкил этиш вазифалари юклансин.
4. Маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари номсиз объектларга ном берилиши муносабати билан аҳоли ўртасида тегишли тушунтуриш ишларини олиб борсин.
5. Мазкур қарор туман матбуот хизматларида ёритилсин.
6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг «Ижтимоий соҳа, ёшлар сиёсати, маданият ва спорт масалалари бўйича» доимий комиссия раиси (М.Ахмадалиева) зиммасига юклансин.
7. Мазкур қарор тасдиқланган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси УМАРОВ ХАЛИМЖОН КОМИЛОВИЧ
Фарғона вилояти, Қува тумани,
2025 йил 27 май,
VII-9-69-11-156-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.