26.05.2025 йилдаги VII-9-61-9-126-K/25-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САЙХУНОБОД ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Сайхунобод туманидаги кўчаларни номлаш ва қайта номлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 4 мартдаги 48 сонли «Шаҳарлар, посёлкалар, қишлоқлар ва овулларнинг маҳаллаларини тузиш, бирлаштириш, бўлиш ва тугатиш, шунингдек уларнинг чегараларини белгилаш ва ўзгартириш, уларга ном бериш ва уларнинг номини ўзгартириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16 октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ «Географик объектларнинг номлари соҳасидаги ишларини тартибга солиш чора-тадбирлар тўғрисида»ги 295 сонли қарори ва Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссияси томонидан Сайхунобод туманидан жами 9 та кўчаларни номлаш бўйича таклифидан 9 та кўча номлари қонун талабларига номувофиқ эканлиги ўрганилиб чиқиб, 2025 йил 15 апрелдаги 05-19-5973 сонли эксперт хулосаси ҳамда 2025 йил 17 апрелдаги 03/08-3999 сонли хатига асосан 9 та кўчанинг номи Ўзбекистон Республикасининг «Географик объектламинг номлари тўғрисида»ги 303 сонли қонуни ҳужжатлари талабларига мувофиқ эканлиги ўрганилиб чиқиб ижобий хулоса берилди. Юқоридагиларга кўра, Ўзбекистон Республикаси «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Сайхунобод тумани ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Абдуназаровнинг Сайхунобод туманида кўчаларни номлаш ва қайта номлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги эксперт комиссиясининг 2025 йил 17 апрелдаги 03/08-3999 сонли хатига асосан, Сайхунобод туманида жами 9 та кўчаларни номлаш бойича таклифидан 9 та кўчанинг номи Ўзбекистон Республикасининг Географик объектламинг номлари тўғрисида»ги 303 сонли қонуни ҳужжатлари талабларига асосан иловага кўра тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Абдуназаров, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Баратов, ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Тавбаев, туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (И.Усманов) ҳамда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан биргаликда маҳалла фуқаролар йиғинларида кўча номлари акс эттирилган пешлавҳаларни 1 ой муддатда белгиланган тартибда ўрнатиш вазифаси топширилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Туман статистка бўлими (А.Маматқулов), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигилигининг давлат кадастрлари палатаси Сирдарё вилоят бошқармаси Сайхунобод туман бўлими (И.Ибодуллаев), туман Ички ишлар бўлими (Р.Умматқулов)ларга янги ва қайта номланган кўчаларнинг номларини белгиланган тартибда рўйхатга олиш вазифаси юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қарор ижросини таъминлаш учун туман ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси У.Абдуназаров, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ш.Баратов ҳамда туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ж.Тавбаев масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби (М.Эсиргапов) ҳамда «Янги ҳаёт ижтимоий-сиёсий ҳуқуқий» газетаси таҳририяти(Э.Саидов)га:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор юзасидан аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида туманда амалга оширилаётган ишларни ёритиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш, халқ депутатлари Сайхунобод туман Кенгашининг Таълим, сўғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Т.Джавлонов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сессия раиси МУЛЛАЖАНОВ КОМИЛЖОН ХУСАН ЎҒЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сирдарё вилояти, Сайхунобод тумани,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 26 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII-9-61-9-126-K/25-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.