ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ОЛОТ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Олот тумани бўйича 2025 йил вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратилган сув лимитини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Олот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасасининг 2025 йил 7 апрелдаги 47 сонли ахборотини муҳокама қилиб, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосланиб, халқ депутатлари Олот тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Олот тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси директори Ш.Шариповнинг Олот тумани бўйича 2025 йил даврида вегетация даврида суғориш ишлари учун ажратиладиган сув лимитлари тўғрисидаги таклифи маъқуллансин ва қуйидаги иловаларга мувофиқ тасдиқлансин:
туманда 2025 йилда вегетация даври мавсумида сув манбаларидан олинадиган чекланган сув миқдори 1-иловага мувофиқ;
туманда 2025 йилда вегетация даври мавсумида ҳудудлар кесимида иқтисодиёт тармоқларига ажратилган чекланган сув миқдори 2-иловага мувофиқ;
тумандаги «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси томонидан сув истеъмолчиларига ажратилган сув лимити тўғрисидаги маълумот 3-иловага мувофиқ инобатга олинсин.
3. Олот тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Э.Тошев, туман «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси (Ш.Шарипов)га:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5 сонли қарори асосида ишларни ташкил этиш;
белгиланган лимитлар асосида истеъмолчиларга сув етказиб бериш;
ўзига бириктирилган ҳудудда сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш;
суғориш тармоқлари ва улардаги гидротехник иншоотларни соз ҳолатда сақлаш, таъмирлаш-тиклаш тадбирларини амалга ошириш;
сув олиш жойларини сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан жиҳозлаш, сув мониторинги, ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини рақамлаштириш;
истеъмолчилар кесимида истеъмол қилинган сув ҳажми тўғрисидаги маълумотларни солиқ органларига тақдим этиб бориш;
сув истеъмолчиларининг буюртманомаси асосида бошқа сув хўжалиги хизматларини кўрсатиш;
фермер ва деҳқон хўжаликлари ҳамда тадбиркорлик субъектларига сувни тежовчи технологияларининг устунлик тарафлари ва тартиблари бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш;
амалга оширилган ишлар юзасидан халқ депутатлари туман Кенгашига ҳисоботларни ўз вақтида бериб бориш вазифалари юклатилсин.
4. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси ҳамда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Э.Тошев) зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси НЕМАТОВА НАРГИЗА ИСАМИДДИНОВНА
Бухоро вилояти, Олот тумани,
2025 йил 26 май,
VII-10-50-2-31-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.