ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ЯНГИЙЎЛ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
Янгийўл туманидаги айрим географик объектларни номлаш ва янги ном бериш тўғрисида
Янгийўл туманидаги айрим географик объектларни номлаш ва янги ном бериш тўғрисида, Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи У.А.Мирзаевнинг маърузасига асосан, Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6, 24-моддаларига мувофиқ, Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг VII чақириқ навбатдаги XII сессияси қарор қилади:
1. Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармасининг бошлиғи У.А.Мирзаевнинг маърузаси маълумот учун қабул қилинсин.
2. Янгийўл туман Ободонлаштириш бошқармасига, Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 12-октябрдаги «Географик объектларнинг номлари тўғрисида»ги ЎРҚ-303 сонли Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 16-октябрдаги «Географик объектларнинг номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича ҳудудий комиссиялар тўғрисида»ги 295 сонли қарорига асосан, Янгийўл туман ҳокимлиги ҳузуридаги «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш ва топонимик объектларга ном бериш бўйича туман комиссиясининг 2023 йил 12 майдаги 1 сонли йиғилиш баёни бўйича, Тошкент вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 16 майдаги 12-3-2196 сонли, 2023 йил 20 декабрдаги 12-4-6685 сонли жавоб хатларида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигидан олинган (2023-9/25 декабрь 03/08-3151 сонли жавоб хати) эксперт хулосаси (2023 йил 21 декабрдаги 02-18-1894 сонли) ҳамда Тошкент вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги «Давлат тили тўғрисида»ги Қонунни амалга ошириш ва топонимик объектларга ном бериш бўйича вилоят комиссиясининг 2023 йил 29 декабрдаги 1/12-4-6912 сонли йиғилиш баёнига кўра, Янгийўл туманидаги 46 та географик объект номларини давлат реестр базасига киритиш, раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
3. Янгийўл туманидаги айрим географик объектларни номлаш ва янги ном бериш рўйхати иловага мувофиқ рўйхатга олиниб номланиши ва ном берилиши тўғри деб ҳисоблансин.
4. Янгийўл туман ҳокимининг ўринбосари қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари, Кадастр агентлигининг туман бўлими, Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи, туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (О.М.Саидов), туман Статистика бўлими, туман Иқтисодиёт ва молия бўлими, туман Давлат хизматлари маркази ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда ўзгарган қабристон номларини давлат рўйхатидан ўтказиш, иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
5. Белгиланган тартибда географик объектларнинг янги номларини тегишли электрон базаларга киритиш, иш ҳужжатларига, кўрсаткичлар ва пешлавҳаларга ўзгартиришлар киритиш билан боғлиқ барча чора-тадбирларни амалга оширсинлар.
6. Мазкур қарор «Янгийўл» ижтимоий-сиёсий газетасида расман эълон қилинсин ва Янгийўл туман ҳокимлигининг ахборот хизмати (Р.Холмуратова) ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш, Халқ депутатлари Янгийўл туман Кенгашининг «Маҳаллий бюджет, тадбиркорликни ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари бўйича» доимий комиссияси раиси Н.Қ.Худайбердиев зиммасига юклатилсин.
Кенгаш раиси АТАУЛЛАЕВ ОДИЛЖОН КАСИМОВИЧ
Тошкент вилояти, Янгийўл туман,
2025 йил 26 май,
VII-12-53-10-146-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.