ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ
ҚАРОРИ
2025 йил суғориш мавсумида туманда сувдан самарали фойдаланиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 январдаги «Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 5 сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгаши қарор қилади:
1. Туман адлия бўлимининг 2025 йил 12 апрель кунги «Қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларнинг сабаблари ва бунга олиб келувчи шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида»ги 560/8 сонли Тақдимномаси раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.
2. Урганч тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасининг сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудлар бўйича 2025 йилнинг ёзги суғориш даври учун чекланган сув миқдори (лимит) 1, 2 ва 3- иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари (Й.Ражапов), туман сув етказиб бериш хизмати давлат муассасаси директори (З.Нарметов)га:
5 кун муддатда:
сув манбалари, иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудлар бўйича ишлаб чиқилган сув олиш лимитларини барча сув истеъмолчиларига етказсин;
сув истеъмолчилари билан уларга ажратилган сув олиш лимитлари доирасида сувдан фойдаланиш ёки сув истеъмоли тўғрисидаги шартнорналарнинг тузилишини ҳамда уларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.
4. Урганч тумани сув етказиб бериш хизматлари давлат муассасаси (З.Нарметов) ҳамда туман қишлоқ хўжалиги бўлими билан ҳамкорликда сувдан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича ўқув семинарлари ва тушунтириш ишлари олиб бориш вазифаси юклатилсин.
5. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан Халқ депутатлари Урганч тумани Кенгашининг 2025 йил 3 апрелдаги VII-8-47-12-173-K/25-сонли қарори бекор қилинсин ва ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари (Й.Ражапов) ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича доимий комиссияси раиси (К.Нуржанов) зиммаларига юклатилсин.
7. Ушбу қарор қабул қилинган кундан кучга киради.
Кенгаш раиси СУЛТАНОВ ГАЙРАТЖОН ПЎЛАТОВИЧ
Хоразм вилояти, Урганч тумани,
2025 йил 26 май,
VII-9-59-12-173-K/25-сон
Ҳужжатни иловаси билан PDF шаклида танишиш мумкин.