НАВОИЙ ВИЛОЯТИ ЗАРАФШОН ШАҲАР ҲОКИМИНИНГ
ҚАРОРИ
Шаҳар ҳокимининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2025 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида» 2024 йил 16 декабрдаги 335-5-78-Қ/24 сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 59-моддаси, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонунининг 6-моддасига, шунингдек, Зарафшон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2025 йил 07 майдаги 17/02-01/14-1202 сон ва Зарафшон шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг 2025 йил 07 майдаги 07-02/01-02/712 сон розилик хатларига асосан қарор қиламан:
1. Зарафшон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимининг 2025 йил 07 майдаги 17/02-01/14-1202 сон ва Зарафшон шаҳар «Инсон» ижтимоий хизматлар марказининг 2025 йил 07 майдаги 07-02/01-02/712 сон розилик хатлари инобатга олинсин.
2. Шаҳар ҳокимининг «Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни 2025 йилда ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тўғрисида» 2024 йил 16 декабрдаги 335-5-78-Қ/24 сонли қарорида 2-илованинг:
а) 1-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
1. | «Навоий КМК» АЖ Марказий кон бошқармаси | 21148 | 93 | 15 | 35 | 26 | 2 | 1 | 7 | 3 | 2 | 2 |
б) «ЖАМИ» позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
ЖАМИ | 33205 | 243 | 47 | 78 | 40 | 28 | 3 | 23 | 15 | 5 | 4 |
»
3. Шаҳар ҳокимининг 2024 йил 16 декабрдаги 335-5-78-Қ/24 сон қарорининг қолган бандлари ўзгаришсиз қолдирилсин.
4. Шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими (М. Джураев) мазкур қарорни манфаатдор томонларга етказсин.
5. Шаҳар ҳокимлиги матбуот котиби (Г. Жабборова) ва «Олтин водий» газетаси таҳририяти (Г. Бобомуродова)га мазкур қарорни оммавий ахборот воситаларида ёритиш, шунингдек, шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштириш тавсия этилсин.
6. Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Шохмирзаев зиммасига юклансин.
7. Қарор расмий қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Шаҳар ҳокими РАХМАНОВ Н. И
Навоий вилояти, Зарафшон шаҳри,
2025 йил 23 май,
121-5-78-Q/25-сон